10:45 / 12.10.2016
20784

12 октябрь тонгининг энг муҳим ва қизиқарли воқеалари

11 октябрь туни ва 12 октябрь тонгида содир бўлган энг муҳим ва қизиқарли хабарларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.

Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташрифи вақтида кўплаб инфратузилма объектларини кўздан кечирди

Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи, мамлакатимиз Бош вазири Шавкат Мирзиёев 11 октябрда Сурхондарё вилоятига ташрифи вақтида вилоятдаги кўплаб инфратузилма объектларида бўлди.

Батафсил.

Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон президентлигига номзодини тасдиқлаш бошқа санага кўчирилди

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси сиёсий кенгаши ижроия қўмитаси Ўзбекистон президенти вазифаларини вақтинчалик бажарувчи Шавкат Мирзиёев президентлик сайловларига номзод этиб тасдиқланиши режалаштирилган партия қурултойини 19 октябрга кўчиришга қарор қилди.

Батафсил.

Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасида савдо ҳудуди пайдо бўлади

Жанубий Қозоғистон вилояти акими (ҳокими) Жансеит Туймебаев Қозоғистонга ташриф буюрган Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Улуғбек Розуқулов билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда аким матбуот хизмати.

Батафсил.

Кобулда масжид ёнида юз берган портлаш оқибатида 14 киши ҳалок бўлди

Кобулда шиа масжиди ёнида юз берган портлаш оқибатида камида 14 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда хорижий ОАВ.

Батафсил.

Пекинда мингдан кўпроқ ҳарбий норозилик намойишига чиқди

Пекинда мингдан кўпроқ ҳарбий Хитой мудофаа вазирлиги биноси ёнида бир неча соат давом этган норозилик намойишига чиқди.

Батафсил.

Туркия бош вазири Хиллари Клинтонни кескин танқид қилди

Туркия бош вазири Бинали Йилдирим АҚШ президенти лавозимига номзод Хиллари Клинтонни унинг курд айирмачиларини қуроллантиришга тайёрлиги ҳақидаги сўзлари учун кескин танқид қилди.

Батафсил.

Буюк Британияда пиццани етказишнинг ноодатий усули йўлга қўйилди

Буюк Британиянинг Мейдстон шаҳрида Domino’s Pizza пицца ресторанлари тармоғи пиццани каноэда етказиш хизматини йўлга қўйди.

Батафсил.

Буюк Британияда ҳомиладор аёл масхарабоздан қўрқиб кетиб туғиб юборди

Буюк Британининг Лестешир графлигида ҳомиладор аёл уни масхарабоз кийимидаги ўсмир қўрқитгандан кейин муддатидан олдин туғди.

Батафсил.

Каъбанинг машҳур қора ёпинчиқ дизайни янгиланди (суратлар)

Маккадаги Каъба тошининг машҳур ёпинчиғи (кисва - كسوة) зиёратчилар олдида янги кўринишда намоён бўлди.

Батафсил.

2017 йилдан учар автомобиль савдоси бошланади

Чехиянинг Aktualne нашри маълум қилишича, Aeromobil компанияси учар автомобиллари серияли ишлаб чиқарилиши ва савдоси 2017 йилда бошланади.

Батафсил.

Tribuna.uz ўқувчилари Хитойга қарши учрашувнинг энг яхши футболчисини аниқлашди

Тribuna.uz Ўзбекистон ва Хитой учрашувининг энг яхши футболчисини аниқлаш учун сўровнома ўтказди.

Батафсил.

Top