Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кечки дайжест: 22 октябрнинг энг муҳим хабарлари
Якунланиб бораётган 22 октябрь Ўзбекистон ва жаҳонда юз берган турли воқеа-ҳодисаларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.
Ўзбeкистоннинг замонавий тараққиёти Лондонда муҳокама этилди
Фото: © Fotolia
Мамлакатимизнинг Лондондаги элчихонасида Ўзбекистоннинг замонавий ривожланиши мавзусига бағишланган брифинг бўлиб ўтди.
>>> Батафсил.
"Қотил-масхарабозлар" Германияга ҳам етиб келди
Фото: © AP
АҚШда пайдо бўлиб, оммалашиб кетган, одамларни қўрқитувчи "қотил-масхарабозлар" ўзининг қўрқинчли қиёфалари билан Германияда ҳам пайдо бўлди.
>>> Батафсил.
ОАВ: ИШИД жангарилари Мўсулда 300га яқин кишини ваҳшийларча қатл қилди
Фото: © EPA
ИШИД террорчилик гуруҳи жангарилари Мўсулда 284 кишини қатл қилди.
>>> Батафсил.
Ҳиндистонда мушаклардан 9 киши ҳалок бўлди

Ҳиндистоннинг Шивакаши шаҳрида (Тамилнад штати) мушаклар (фейерверк) ортилган юк машинаси ёниб кетиши оқибатида пиротехниканинг портлашидан 9 киши ҳалок бўлди.
>>> Батафсил.
АҚШ Раққага ҳужум қилинишини эълон қилди
Фото: rtl
ИШИДга қарши курашувчи халқаро коалиция кучлари Ироқнинг Мўсул шаҳрини озод қилгандан кейин, Суриянинг Раққа шаҳрига ҳужум қилиши маълум қилинди.
>>> Батафсил.
КХДР БМТ ХКнинг резолюциясини ноқонуний деб баҳолади
Фото: RIA
КХДР ҳукумати БМТ Хавфсизлик кенгашининг ушбу мамлакатга қарши қабул қилган санкцияли резолюциясини ноқонуний деб ҳисоблашини билдирди.
>>> Батафсил.
Манба: Ми-8 вертолётининг Ямалда ҳалокатга учраши оқибатида 21 киши ҳалок бўлган
Фото: RIA
Ми-8 вертолётининг Ямалда қулаб тушиши оқибатида 21 киши ҳаётдан кўз юмган, деб хабар қилмоқда РИА «Новости» агентлиги минтақа фавқулодда ҳолатлар хизматидаги манбасига таянган ҳолда.
>>> Батафсил.
Таиландда 150 мингдан ортиқ киши марҳум монарх шарафига мадҳия ижро этди
Фото: Reuters
Таиланднинг марҳум қироли Пхумипон Адульядет шарафига қироллик мадҳиясининг янги версиясини куйлаш учун Бангкокдаги Катта сарой ёнига 150 мингдан ортиқ киши тўпланди.
>>> Батафсил.
Хитой темир рудаси импорти бўйича рекорд ўрнатди
Фото: BetaFinance
Хитой металлургия компаниялари сентябрь ойида рекорд ҳажмда темир рудаларини импорт қилган. Мамлакат божхона бошқармаси ҳисоботига кўра, ҳисобот даври мобайнида 92,99 млн тонна темир рудаси олиб кирилган.
>>> Батафсил.
Катта бўғма илон халқаро гольф-турнирнинг ўтказилишига халақит берди
Фото: PGA TOUR/Twitter
Малайзияда PGA Tour ташкилоти томонидан ўтказилаётган гольф бўйича CIMB Classic халқаро мусобақасини майдонда 2 метрлик бўғма илон пайдо бўлгани сабабли тўхтатишга тўғри келди.
>>> Батафсил.
Парвоз вақтида кроссовкасини йўқотиб қўйган парашютчи уни қувиб етишга муваффақ бўлди

Техаслик парашютчи 3000 метрлик баландликда кроссовкасини тушириб қўйди, лекин бундай кутилмаган вазиятда ўзини йўқотиб қўймади ва унга етиб олди.
>>> Батафсил.
Швецияда дунёдаги энг қиммат чипслар ишлаб чиқарилди
Фото: newser.com
Швециянинг пиво ишлаб чиқарувчи St. Erik’s Bryggeri компанияси дунёдаги энг қиммат чипслар ишлаб чиқарди.
>>> Батафсил.
Дудуқланишдан азият чеккан Ҳолливуд юлдузлари
Бугун, 22 октябрь, Халқаро дудуқлар куни нишонланмоқда. Ҳолливуднинг кўплаб юлдузлари ҳам ўз вақтида оддий одамлар сингари дудуқланишдан азият чекишган.
>>> Батафсил.
Светлана Кузнецова Кремль кубоги ғолиби бўлди
Фото: RIA
Россиянинг биринчи рақамли ракеткаси Светлана Кузнецова теннис бўйича Кремль кубоги финал баҳсида австралиялик Дарья Гавриловани 6:2, 6:1 ҳисобида мағлуб этди.
>>> Батафсил.
Марчелло Липпи Хитой терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди,
Фото: eurosport.com
Италиялик мутахассис Марчелло Липпи Хитой терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди.
>>> Батафсил.
“Ювентус” – “Милан”, “Челси” – “Манчестер Юнайтед” ва дам олиш кунлари ўтказиб юбориб бўлмас ўйинлар,

22-23 октябрь кунлари Европада миллий чемпионат ўйинлари давом эттирилади. Футбол мухлисларини бир қатор қизиқарли ўйинлар кутмоқда.
>>> Батафсил.
Мавзуга оид
14:01 / 04.01.2025
Исроилнинг Ғазога авиазарбаси, Сурияга ташриф буюрган европалик вазирлар ва Анталянинг рекорди — кун дайжести
23:48 / 11.09.2024
11 сентябрнинг асосий янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган муҳим воқеа ва ҳодисалар
21:05 / 06.04.2020
Шифохонага тушган Жонсон, қироличанинг мурожаати, нефть бўйича келиша олмаётган Россия ва Саудия ҳамда куннинг бошқа хабарлари
22:31 / 04.04.2020