Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зокир Раҳимов адвокатлари кассация тартибида шикоят қилишларини билдирди
2018 йил 1 ноябрь куни Жиноят ишлари бўйича Навоий вилоят судида Зокир Раҳимовга нисбатан суд ҳукми устидан маҳкумнинг адвокатлари кассация шикоятини киритишни режалаштиришмоқда. Бу ҳақда адвокатлардан бири Қаюм Эсонов KUN.UZ мухбирига маълум қилди.
Унинг фикрича, адвокатлар Зокир Раҳимовга нисбатан чиқарилган ҳукмни адолатсиз ва асоссиз чиқарилган, деб ҳисоблашмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Зокир Раҳимов суд томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 155-моддаси 3-қисми “а”, “б” бандлари, 159-моддаси 4-қисми, 242(2)-моддаси 2-қисми, 223-моддаси 2-қисми, “б”, “в” бандлари, 244(1)-моддаси, 1-қисми билан айбдор, деб топилган эди.
1 ноябрь куни Зокир Раҳимовга суд ҳукми билан узил-кесил 17 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Жазо умумий тартибдаги колонияда ўталиши белгиланди. Қонунчиликка биноан, ҳукм устидан томонлар 10 кун муддатда апелляция, бу муддат ўтганидан кейин кассация тартибида шикоят қилиш ҳуқуқига эга. Шунга кўра, Зокир Раҳимовнинг адвокатлари кассация шикояти беришни режалаштиришмоқда.
«Биз Раҳимов Зокир Зариповичга нисбатан ҳукмни бекор қилинишини сўраб шикоят берамиз», - деган маҳкумнинг адвокати Қаюм Эсонов мухбир билан суҳбатда.
Мавзуга оид
20:43 / 08.06.2026
Судьялар учун даромад ва мол-мулк декларациясини тақдим этиш тизими ишга туширилади
23:10 / 30.05.2026
Навоийда минг доллар порани рад этган ЙПХ ходими мукофотланди
08:56 / 28.05.2026
Эҳтиёт чораларини бекор қилиш ваколати фақат судга ўтказилиши мумкин
23:50 / 19.05.2026