Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилояти ҳокимига янги ўринбосарлар тайинланди
«Қишлоқ қурилиш банк» акциядорлик тижорат банки бошқаруви раиси Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари этиб тайинланди.
Тошкент вилояти ҳокимининг уч нафар янги ўринбосари тайинланди.
Баҳодирбек Муллахонович Муллаханов Тошкент вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
У бу лавозимда 2017 йилдан буён ишлаб келган ва бугун Тошкент тумани ҳокими лавозимига ўтказилган Одилхон Рустамов ўрнини эгаллади.
- Баҳодирбек Муллахонов 2015 йилдан буён «Қишлоқ қурилиш банк» акциядорлик тижорат банки бошқаруви раиси сифатида ишлаб келаётганди.
Шуҳрат Жўрабоевич Ҳакимов эса Тошкент вилояти ҳокимининг капитал қурилиш ва коммуникация масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
Шуҳрат Ҳакимов мазкур лавозимга ўтгунга қадар Вазирлар Маҳкамасида департамент мудири вазифасида ишлаган.
Шунингдек, полковник Илҳомбой Худойбергенов вилоят ҳокимининг ўринбосари - Тошкент вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Бундан олдинроқ вилоятнинг тўртта туманида - Бўка, Бекобод, Янгийўл ва Тошкент туманларида раҳбарлар ўзгаргани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
17:08 / 04.12.2025
Эркинжон Турдимов Сирдарё вилояти ҳокими этиб тасдиқланди
15:55 / 02.12.2025
Улуғбек Мустафоев Жиззах вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди
12:48 / 27.11.2025
Маҳмуд Истамов адлия вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди
16:33 / 25.11.2025