Чирчиқ шаҳрига янги ҳоким тайинланди
Қаҳрамон Рашидов Чирчиқ шаҳар ҳокими лавозимидан озод этилиб, унинг ўрнини Санжар Юсупов эгаллади.

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги
Халқ депутатлари Чирчиқ шаҳри Кенгашининг навбатдан ташқари учинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда ташкилий масала кўрилиб, кун тартибидаги масала бўйича вилоят ҳокими Рустам Холматов танқидий-таҳлилий нутқ сўзлади. Вилоят раҳбари ўз сўзида шаҳарда бугун тўпланиб қолган муаммолар, уларни бартараф этиш бўйича амалга оширилаётган ишларга танқидий баҳо берди.

«Чирчиқ - саноат шаҳри, аммо охирги икки йилда ҳудудда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми сезиларли равишда камайган», дея ҳокимнинг сўзларини келтирмоқда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.
Йиғилишда, шунингдек, шаҳарда бугун коммунал соҳада йиғилиб қолган муаммолар, аҳоли, биринчи навбатда, ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича қилинган ишлар таҳлил қилинди.
Муҳокамалардан сўнг, Қаҳрамон Ботирович Рашидовни Чирчиқ шаҳар ҳокими вазифасидан озод этиш тўғрисидаги вилоят ҳокимининг қарори Халқ депутатлари шаҳар кенгаши депутатлари томонидан тасдиқланди.
- Қаҳрамон Рашидов Чирчиқ шаҳрига 2017 йил апрелидан буён раҳбарлик қилиб келаётганди.
Рустам Холматов Чирчиқ шаҳар ҳокими лавозимига Санжар Миртоирович Юсупов номзодини тасвия қилди ва номзод Чирчиқ шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи лавозимига тасдиқланди.

Санжар Юсупов меҳнат фаолияти давомида «Тошкент трактор заводи» ОАЖ, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖда масъул вазифаларда фаолият олиб борган.
У 2018-2020 йиллар давомида Тошкент вилояти ҳокимининг капитал қурилиш ва коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Бундан аввалроқ Шуҳрат Ҳакимов Тошкент вилояти ҳокимининг капитал қурилиш ва коммуникация масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинлангани хабар қилинганди.
Шунингдек, вилоятнинг тўртта туманида - Бўка, Бекобод, Янгийўл ва Тошкент туманларида раҳбарлар ўзгарган, шунингдек, вилоят ҳокимига уч нафар янги ўринбосар тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, Чирчиқ шаҳри 2019 йил ёзида республика бўйсунувидаги шаҳарга айланганди.
Тавсия этамиз
Трампни сийлаган араблар, музлатилган савдо уруши ва амалга ошмаган “дуэл” — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 16:04 / 17.05.2025
Таҳдид ва тарих ҳақида ваъз: Истанбул музокараларида нималар дейишди?
Жаҳон | 13:33 / 17.05.2025
Ҳайдовчилар учун қатор енгилликлар эълон қилинди
Ўзбекистон | 18:04 / 16.05.2025
Шаҳарларда йўл таъмирлаш ишлари фақат тунда амалга оширилади
Ўзбекистон | 17:20 / 16.05.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

12:08 / 13.05.2025
Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директорига ўринбосар тайинланди

19:44 / 07.05.2025
Яна иккита университет ректори ўзгарди

17:31 / 07.05.2025
Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлигига директор тайинланди

11:53 / 06.05.2025