Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чирчиқда ихтисослаштирилган боғчадаги видео бўйича ўрганиш ишлари бошланди
Ижтимоий тармоқларда Чирчиқ шаҳридаги ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотида тарбияланувчи болаларга нисбатан қўпол муносабат акс этган видеолавҳа тарқалганидан сўнг, ҳолат юзасидан тегишли идоралар томонидан хизмат ўргануви бошланди.
Ижтимоий тармоқларда Чирчиқ шаҳридаги 30-сонли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотида имконияти чекланган болаларга нисбатан ноўрин муносабатда бўлингани акс этган видеолавҳа кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Тошкент вилояти бошқармаси томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, тегишли масъуллар иштирокида хизмат текшируви олиб борилмоқда. Хусусан, тарбиячилар томонидан ушбу хатти-ҳаракатларга нега йўл қўйилгани, меҳнат интизоми ва болалар ҳуқуқларига риоя этилиши масалалари батафсил ўрганилмоқда.
Маълум қилинишича, ўрганиш жараёнида видеолавҳада акс этган ҳолатлар, муассаса раҳбариятининг масъулияти, шунингдек, болалар хавфсизлиги ва психологик муҳитини таъминлашга оид чоралар атрофлича таҳлил этилади.
Масъул идоралар билдиришича, хизмат ўргануви якунлари бўйича қўшимча ахборот тақдим этилади ҳамда қонунчиликка мувофиқ тегишли чоралар кўрилади.
Мавзуга оид
15:05 / 19.05.2026
Пиёданинг йўлини тўсган ҳайдовчи гувоҳномасидан айрилди
13:51 / 24.04.2026
Чирчиқ шаҳрида кўча ечими ва безорилик билан шуғулланган шахслар қўлга олинди
09:00 / 08.04.2026
Қалбаки ҳужжатлар орқали 2 млрд сўм ҚҚСни қайтариш схемаси аниқланди
08:10 / 09.10.2025