Жамият | 19:34 / 01.12.2020
14342
4 дақиқада ўқилади

Қудратдаги ҳокимликлар ва зўр чиққанда ожиз МИБ. Тадбиркорни ким ҳимоя қилади?

Ўзбекистонда мулк ҳуқуқи билан боғлиқ муаммолар сақланиб қолмоқда. Ҳокимларнинг бепарволиги, қонунларга намойишкорона тарзда итоат этмасликларининг чеки кўринмаяпти. МИБ эса фақат фуқаролар ва тадбиркорларга кучи етиб, зўри келганда ожиз қолмоқда. Қуйида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги ҳокимликлар туфайли жабр кўраётган тадбиркорлар тақдирини яна бир бор ёдга оламиз.

«Копток» тадбиркорлар ҳали ҳам тепилмоқда…

Зангиота тумани Эшонгузар қўрғонида қурилган истироҳат боғи ўрнида бузилган нотурар жой биноларининг компенсация пуллари тадбиркорларга ҳамон тўлаб берилмаяпти. Компенсация ўрнига ваъда қилинган ерга эса эгалик ҳуқуқи берилмаган.

Боғ қурилиши муносабати билан, тадбиркорларга тегишли ўнлаб нотурар бинолар компенсацияси масаласи тўлиқ ҳал қилинмасдан туриб бузиб ташланган. Ўрнига ер ваъда қилингани, ҳатто тадбиркорларга у ер айнан қаердан ажратилиши ҳам кўрсатилгани рост. Аммо, мана шу ваъданинг берилганига ҳам 6 ой тўлди. Компенсация ўрнига берилган ерга эгалик ҳуқуқи эса берилгани йўқ. Фуқаролар сарсон, оилалар даромадсиз қолмоқда.

Бу масала юзасидан сайтимиз орқали икки марта танқидий мақола эълон қилинди. Ҳар гал «муаммо бир ҳафтада ҳал бўлади», деган жавоб берилади. Аммо афсуски, на туман ва на вилоят ҳокимлиги ваъдасини эслаяпти.

Яна шундай муаммо, буниси Қибрайда

Қибрай туманида жойлашган, «SM GRAND GIGANT STROY» МЧЖ фойдаланиб келган 1,89 гектар ер майдони туман ҳокимининг 2019 йил 14 мартдаги қарорига асосан, давлат ва жамоат эҳтиёжи учун олиб қўйилган ва ундаги бино ва иншоотлар бузиб ташланган.

Тўланиши керак бўлган 10,4 млрд сўм компенсация ўрнига ҳокимлик фақат 7,1 млрд сўмини тўлаб берган. Қолган 3,3 млрд сўм 1,5 йилдан ошиқроқ вақт ўтдики, тўлаб берилмаяпти.

Суд қарори ижрога қаратилганига берилганига ҳам 5 ойдан ошган. Аммо МИБнинг «жонсиз» ҳаракатлари ҳеч қандай самара бергани йўқ.

Эътиборли томони, қарздор ташкилотнинг ҳисоб рақамида миллиардлаб маблағи, сон-саноқсиз мол-мулки мавжуд. Фақат ундириб бера оладиган юрак керак.

«Маҳаллага бино қурмай мен ўлай...» — Тошкентда тадбиркор 2 йилдан бери ҳокимлик берган ваъдасини бажаришини кутмоқда

Тадбиркор Рустам Муҳаммад Шайхонтоҳур туманидаги бир маҳалла фуқаролар йиғини биносини қуриб битирган, бошқа бир маҳалла биносини таъмирлатган; ИИБга мебеллар ҳам олиб берган. Бунинг эвазига тадбиркорга ҳокимлик битта 10 сотихлик ва битта 20 сотихлик ер ажратиб беришни ваъда қилганди.

Афсуски, 2 йилдан буён тадбиркор шу ваъда бажарилишини кутиб, умид билан яшамоқда.

«Тошкент сити» ва ғирромлик

«Тошкент сити» қурилиши муносабати билан бузилган машҳур «Мармарис» ресторани учун шаҳар ҳокимлиги 14,8 млрд сўм компенсацияни мулкдорга тўлаб бериши керак. Суд қарори ва ижро варақаси чиққанига ҳам 3 ойдан ошган.

917 та кўчмас мулкига банд солинган пойтахт ҳокимлигининг эса парвойи фалак.

Тўғри-да, ундирувни таъминлаши лозим ва лобуд бўлган МИБ ҳокимлик олдида қўл қовуштириб турганидан кейин, мулкдор шўрлик не қилсин?

МИБнинг Тошкент шаҳар ҳокимлигига нисбатан ижро иши 13 август куниёқ қўзғатилган. Ҳокимиятга қарздорликни ихтиёрий қоплаш учун 15 кун, яъни 28 августгача муддат берилган. Ҳозир эса қишнинг илк кунлари. Натижаси эса ўзингизга маълум.

Бундайларнинг қанчаси бизга маълум, қанчаси йўқ. МИБчиларнинг айтишича, пойтахт ҳокимлигидан ҳақдорлар 150дан ошиқ экан.

МИБнинг сўровига асосан, ҳокимликнинг автотранспорт воситаларига банд солинган. Қизиқ, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳокимликнинг нечта машинасини жарима майдонига қўя олди экан?

Виждон, масъулият ва қонунларга итоат этиш – муаммолар ечимига ягона йўл

Хулосада кўп гапирмаймиз, зийрак мухлис ҳаммасини ўзи кўриб, тушуниб, билиб турибди. Пойтахт-у вилоят ҳокимларига бориб тақалувчи муаммоларни ҳал этишга қаратилган ҳар қандай уриниш деворга кесак отгани каби бўлиб бормоқда...

Токи МИБга жон битмас экан, бу бебош, ўзи хон, кўланкаси майдон ҳокимлардан зулм кўрганлар шу зулм ичида яшашга маҳкумдирлар.

Чунки ҳозирча ҳокимларга бас келадиган ташкилот амалда топилмаяпти.

Раҳматилло Исроилов

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери