Ўзбекистоннинг 17та корхонасига Россияга помидор олиб киришга рухсат берилди
«Россельхознадзор» (Россия Ветеринария ва фитосанитария бўйича федерал хизмати) 2021 йил 14 апрелдан бошлаб Россияга Ўзбекистоннинг 17та корхонасидан помидор олиб киришга рухсат берди.

Россия Ветеринария ва фитосанитария бўйича федерал хизмати хабар қилишича, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси 17та корхонани «помидор жигарранг бужмайиш вируси» (ToBRFV)дан холи деб топган. Республика ваколатли бўлими кафолати билан «Россельхознадзор» Ўзбекистоннинг вирусдан холи деб топилган корхоналарига Россияга помидор ва қалампир етказиб беришга рухсат берди.
Рухсат берилган корхоналар Қашқадарё, Навоий ва Фарғона вилоятларида фаолият юритади.
Маълумот учун, 2020 йил 26 ноябрида «помидор жигарранг бужмайиш вируси» сабабли республиканинг айрим ҳудудларига Россия томонидан вақтинчалик тақиқ жорий этилган эди.
Дастлаб, Фарғона вилоятидан экспорт қилинган булғор қалампири ва помидор таркибида зараркунанда топилгани важи билан ушбу ҳудуддан айни маҳсулотларни импорт қилишга тақиқ қўйилди.
Кейинроқ, «Россельхознадзор» Ўзбекистоннинг «Sunny land export» компанияси томонидан экспорт қилинган маҳсулот таркибида «Tomato brown rugose fruit virus» аниқлангани важи билан Навоий ва Қашқадарёдан помидор импортига тақиқ жорий этди.
«Россельхознадзор» 2020 йил 18 декабрдан бошлаб Фарғона вилоятида жойлашган 7та корхонадан помидор ва қалампир маҳсулотларини Россия ҳудудига олиб киришга рухсат берган.
Россиянинг Ветеринария ва фитосанитария бўйича федерал хизмати 2021 йил 1 январдан бошлаб, Ўзбекистон ҳукумати ҳузуридаги «Ўздавкарантин» инспекцияси кафолати остидаги 34та компанияга помидорларни Россияга экспорт қилишга розилик берган.
Шунингдек, Россия ҳукумати қуритилган маҳсулотларни экспорт қилувчилар мажбурий равишда корхона номи ва манзили, маҳсулот маркировкасини кўрсатиши шартлигини маълум қилган.
«Россельхознадзор» 2021 йил 3 мартдан бошлаб Россияга Ўзбекистоннинг олтита корхонасидан помидор олиб киришга рухсат берди.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп Украина ва Россия ўртасидаги музокаралар бўйича янги баёнот берди
Жаҳон | 23:40 / 12.06.2025
-
Глобал қочқинлар сони 2011 йилдан бери биринчи марта камайди – БМТ
Жаҳон | 23:02 / 12.06.2025
-
Флорида губернатори намойишчиларни автомобилда уриб юбориш мумкинлигини айтди
Жаҳон | 23:01 / 12.06.2025
-
Янги Тошкентда «Петербург маҳалласи» бўлади
Ўзбекистон | 22:28 / 12.06.2025
Мавзуга оид

08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди

17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради

14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси

13:00 / 12.05.2025