2020 йилда гўдаклар ва оналар ўлими кўпайган – Сенат
Сенатнинг 23 апрель куни бўлиб ўтган ялпи мажлисида 2020 йил аввалги йилга нисбатан гўдаклар ўлими 428тага, оналар ўлими 10тага ошгани маълум қилинди.
Сенат ахборот хизматининг маълум қилишича, 2020 йили гўдаклар ўлими 6 860тани, оналар ўлими 155тани ташкил этган. Ваҳоланки, 2019 йилда бу кўрсаткичлар мос равишда 6 432та ва 145та бўлган.
Бир йил ичида гўдаклар ўлими 428тага, оналар ўлими эса 10тага кўпайган. Расмий релизда ушбу ҳолатга республикада репродуктив саломатликни, оналик ва болаликни муҳофаза қилишга оид қонун ҳужжатлари ижросини таъминлашдаги камчиликлар сабаб бўлгани келтирилади.
Аввалроқ, Элмира Боситхонова оналар ўлимининг 45-50 фоизи ҳомиладор аёлларнинг ўз соғлиғига эътиборсизлиги ва шифокорга кеч мурожаат қилиши билан боғлиқ эканини айтганди.
«Оила» маркази директор ўринбосари Дилбар Алимжонова бундан роса икки йил муқаддам БМТ сессиясида сўзлаган нутқида Ўзбекистонда оналар ўлими 1990 йилга нисбатан 55 фоизга камайганини таъкидлаганди.
Ўзбекистонда оналар ва гўдаклар ўлими камаймаётгани, аксинча йилдан-йилга ўсиб бораётгани Сенатнинг 2018 йилги ялпи мажлисида ҳам кўтарилган.
Мавзуга оид
15:48 / 20.11.2024
Сенат қўмиталарига раислар сайланди
13:56 / 19.11.2024
Танзила Норбоева Сенат раиси лавозимига қайта сайланди
12:40 / 19.11.2024
2025 йилда туман ва шаҳарлар бюджетлари 1,5 баробарга ошади
12:27 / 19.11.2024