Қашқадарёда ноқонуний ушлаб турилган чигит Каттақўрғонга етиб келди
Ўн кун давомида “Умакай” постида ушлаб турилган чигит “уруғлик учун эди” дейилди ва бошқасига алмаштириб берилди. “Техник чигит” дея айтилаётган юклар ортилган “карвон” Каттақўрғонга кириб келди.

Фото: Kun.uz
Бу ҳақда чигитни биржадан сотиб олган “Maroqand Gold Oil Ekstraksiya” МЧЖ бош ҳисобчиси Умиджон Тоиров Kun.uz'га маълум қилди. Тоировга кўра, постда ўн кун давомида қолиб кетган маҳсулот “Oq Saroy Textile” МЧЖ томонидан қайтариб олиб кетилган ва унинг ўрнига 7 январ куни юз тонна чигит Каттақўрғон шаҳрига етказиб берилган.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг 28 декабр куни Чироқчи туманидаги “Умакай” постида 100 тонна чигит ушлаб қолинди. Каттақўрғон тумани ҳокими, сенатор Гавҳар Алимовага кўра, бу топшириқ Қашқадарё вилояти ҳокими томонидан берилган. Бу эса ижтимоий тармоқларда норозиликларга сабаб бўлди.
Шундан сўнг Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг баёноти эълон қилинди. Унда маҳсулот тадбиркорнинг ҳужжатларидаги камчилик сабаб тўхтатилди дейилди. Бир муддат ўтиб чигитни биржа савдолари орқали сотган “Oq Saroy Textile” МЧЖ бутунлай бошқа муносабат билдирди. Каттақўрғонлик тадбиркорларга техник чигит ўрнига 2022 йил ҳосили учун экилиши режалаштирилган ўғитлик чигит юклаб юборгани ҳақида маълум қилди ва техник чигитга алмаштириб беришини маълум қилганди.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Швейцариядаги қишлоққа кўчиб келган сайёҳларга 24 минг доллардан пул тўланади
Жаҳон | 01:36 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Telegram ФСБ билан алоқа ҳақидаги айбловларга жавоб қайтарди
Жаҳон | 12:39
-
Одам савдоси билан шуғулланган аёл Истанбулдан Тошкентга экстрадиция қилинди
Жамият | 12:25
-
Россия элчиси: АҚШ билан навбатдаги музокаралар Москвада бўлиб ўтади
Жаҳон | 12:00
-
Ўзбекистонда ЯИМ ўсиши 6,7 фоиз даражасида прогноз қилинмоқда
Иқтисодиёт | 11:48
Мавзуга оид

08:41 / 29.05.2025
Кўп қаватли "дом"ларда ҳисоблагич ўрнатмасдан газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди

15:27 / 15.04.2025
Қашқадарёда ЙПХ ходимига фаол қаршилик кўрсатган ҳайдовчи қамоққа олинди

14:29 / 10.03.2025
“Чигит экиш муддатини мажбуран белгилаб бериш нотўғри” — мутахассислар

17:18 / 08.02.2025