Самарқанд шаҳри ҳокими ўзгарди
Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Фазлиддин Умаров Самарқанд шаҳар ҳокими этиб тайинланди. У мазкур лавозимда Бобурмирзо Облоқуловнинг ўрнини эгаллади.
Самарқанд шаҳар ҳокими Бобурмирзо Облоқулов ўз вазифасидан озод этилди. Бу ҳақда халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида эълон қилинди.

Муқаддам Самарқанд шаҳри прокурори бўлган Облоқулов 2019 йил майида Самарқанд шаҳри ҳокими этиб тайинланганди.
Унинг ўрнига шу вақтгача Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари – қўмита ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори лавозимида ишлаб келган Фазлиддин Умаров Самарқанд шаҳрининг янги ҳокими этиб тасдиқланди.

Фазлиддин Умаров 1978 йилда Самарқанд вилоятида туғилган. 2001 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. 2006 йилдан 2015 йилгача Давлат солиқ қўмитасида турли лавозимларда ишлаган. 2017-19 йилларда Ҳисоб палатаси бош инспектори бўлган.
2019-21 йилларда Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари бўлган, 2021 йил 16 январдан ДСҚ раисининг биринчи ўринбосари – Кадастр агентлиги директори лавозимида ишлаб келаётганди.
Олдинроқ Самарқанд вилояти прокурори ва ИИБ бошлиғи ҳам ўзгарганди.
Самарқанд вилоят ИИБ бошлиғи Шавкат Раҳмонов Наманган вилоятида шу лавозимга ўтказилган, унинг ўрнини Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов эгаллаганди.
Шунингдек, Самарқанд вилояти прокурори Равшан Машарипов ишдан олиниб, унинг ўрнига Наманган вилояти прокурори Жаҳонгир Ҳотамов олиб келинганди.
Тавсия этамиз
Осиё кубоги ғолиблари тантанали кутиб олинди — фото
Спорт | 23:22 / 21.04.2025
“Gentra – қоронғилик тимсоли” – Миршакар Файзуллоев
Ўзбекистон | 19:25 / 20.04.2025
АҚШда бир ой ичида минглаб талабаларнинг визалари бекор қилинди
Жаҳон | 23:47 / 18.04.2025
Тошкент вилоятидаги баъзи йўлларда рухсат этилган тезлик 80 км/соатгача чекланди
Ўзбекистон | 23:28 / 18.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Эрдўған: AFAD ва ССВ бўлинмалари жанговар шай ҳолатга келтирилди
Жаҳон | 21:05
-
WeChat Pay Ўзбекистон тўлов тизимларига интеграция қилинади
Ўзбекистон | 21:02
-
23 апрел янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган муҳим воқеа ва ҳодисалар
Ўзбекистон | 20:58
-
Россия Башар Асадни Сурияга топширишдан бош тортди
Жаҳон | 20:54
Мавзуга оид

18:58 / 18.04.2025
Наманган вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

20:45 / 15.04.2025
Сирдарё вилояти солиқ бошқармасига янги раҳбар тайинланди

17:07 / 07.04.2025
Зайнилобиддин Низомиддинов туман ҳокими бўлди

16:38 / 18.03.2025