Алишер Саъдуллаев Шахмат федерацияси раиси этиб сайланди
Азиз Абдуҳакимов федерация раҳбарлигидан кетди.

Фото: Kun.uz
Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев Шахмат федерацияси раиси этиб сайланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Алишер Саъдуллаев 1994 йилнинг 11 июлида Жиззах вилоятининг Жиззах тумани (ҳозирги Шароф Рашидов тумани)да туғилган. Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтини тамомлаган, кейинроқ Буюк Британияда таҳсил олган.
2017 йил июль ойигача Result ўқув марказини бошқариб келган. 2017 йил июль ойидан 2018 йил октябрь ойигача Халқ таълими вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаган – ўшанда у энг ёш вазир ўринбосари бўлганди. 2018 йил 27 октябрда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган, 2019 йил августида Қаҳрамон Қуронбоев ўрнига Ёшлар иттифоқига раис бўлганди.
2020 йил январида президент уни сенатор – Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари этиб тайинлади ва у мамлакат тарихидаги энг ёш Сенат аъзосига айланганди. 2020 йилнинг июль ойидан буён Ёшлар ишлари агентлиги директори лавозимида ишлаб келмоқда.
Маълумот учун, Шахмат федерациясига 2021 йил январидан буён бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов раҳбарлик қилиб келаётганди.
2021 йил апрел ойида Азиз Абдуҳакимов раҳбарлигидаги Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан бирлаштирилиб, Туризм ва спорт вазирлиги тузилган, вазир лавозимига Азиз Абдуҳакимов тайинланганди. 2022 йил февралида бу вазирлик яна иккига ажратилиб, Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда Спорт вазирлиги ташкил этилди, Абдуҳакимов туризм вазирлигини ўзида сақлаб қолди. Ўтган вақт мобайнида у Шахмат федерацияси раҳбарлигини ҳам ўзида сақлаб қолаётганди.
- Эслатиб ўтамиз, 2022 йил январида Kun.uz ўз ихтиёридаги маълумотларга таяниб, Ўзбекистон Шахмат федерациясининг молиявий фаолиятига алоқадор масалалар юзасидан суриштирув эълон қилганди. Мақолада федерация ўз балансидаги Malibu автомобилини «Марказий шахмат клуби» МЧЖга бозор қийматидан 3 баробар арзонроққа сотгани ва бу ташкилотга 1,8 миллиард сўмдан ортиқ пул маблағларини ўтказиб бергани келтирилган.
- 2022 йил февраль ойида Антикоррупция агентлиги Шахмат федерацияси билан боғлиқ молиявий операцияларни ўрганиб, федерацияга 2020-2021 йилларда бюджетдан маблағлар тўғридан тўғри ажратилмаганини аниқлади. Таъкидланишича, федерацияга 2020 йил учун маблағ ажратилмаган, 2021 йил давомида эса жами 6 та тадбир учун 2 млрд 834,8 млн сўм маблағ молиялаштирилган. Федерация томонидан унинг 2 млрд 208,4 млн сўми сарфланган ва қолган 626,4 млн сўм маблағлар вазирликка қайтарилган. Агентлик Шахмат федерацияси ННТ бўлгани боис, унинг фаолиятини тўхтатиб қўйиш учун ҳужжатларни Адлия вазирлигига юборган эди.
Тавсия этамиз
АҚШ 43 давлат, жумладан Россия ва Беларус фуқароларининг киришини чеклаши мумкин
Жаҳон | 17:13 / 15.03.2025
Сиёсат ва футбол: тўп яна Трампда
Жаҳон | 21:48 / 14.03.2025
Тошкентда битта хонадон нархи неча йиллик ижара ҳақига тенг?
Ўзбекистон | 20:15 / 14.03.2025
Тошкентда попкорн сотувчиларини “паноҳига олган” профилактика инспектори пора олганликда айбланди
Жамият | 19:19 / 14.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳафта давомида жуда ҳаво илиқ бўлиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 12:41
-
Европарламентда АҚШдан Озодлик ҳайкалини Францияга қайтариш талаб қилинди
Жаҳон | 12:28
-
Шахсларни ўз розилигисиз фото ва видеога олиш тақиқланиши мумкин. Адлия вазирлиги қонун лойиҳасини муҳокамага чиқарди
Ўзбекистон | 12:21
-
Юзлаб инсонларни чув туширган автолизингчиларга ҳукм ўқилди
Жамият | 12:20
Мавзуга оид

16:12 / 20.12.2024
Чиқиндиларни бошқариш соҳасида тўлов интизомини мустаҳкамлашга қаратилган қонун лойиҳаси қабул қилинди

09:24 / 12.12.2024
Туризмни табиат билан уйғунликда ривожлантиришга оид ўқув семинари бошланди

15:20 / 03.12.2024
IUCN’нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси расман ўз ишини бошлади

11:59 / 29.11.2024