Ипподром – Шимолий вокзал – ТТЗ. Тошкентга трамвайни қайтариш бўйича илк режалар айтилди
Тошкентда трамвайни тиклашга оид икки йўналишда таклифлар тайёрланган. Биринчиси, ТТЗ мавзесидан Шимолий вокзалгача, иккинчиси Ипподром бозоридан Шимолий вокзалгача. Трамвайлар ортиқча шовқинсиз ҳаракатланадиган бўлиши ваъда қилинмоқда.

Фото: Kun.uz
Тошкент шаҳрида замонавий овозсиз трамвайни ишга тушириш лойиҳасининг техник-иқтисодий асосларини август ойида ишлаб чиқиш режалаштирилган. Бу ҳақда халқ депутатлари пойтахт кенгашининг 15 июл кунги сессиясида шаҳар транспорт бошқармаси бошлиғи Анвар Жўраев маълум қилди, дея хабар бермоқда Gazeta.uz
Маълум қилинишича, трамвай релслари “чоксиз” ётқизилиши ҳисобига вагонлар шовқинсиз ҳаракатланишига эришилади. Лойиҳанинг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқишга хорижлик мутахассислар жалб этилган.
Анвар Жўраевнинг сўзларига кўра, президентга икки йўналишда таклифлар тайёрланмоқда. Биринчиси, ТТЗ мавзесидан Шимолий вокзалгача (лойиҳа икки босқичда амалга оширилади). Иккинчи йўналиш эса Чилонзор кийим-кечак савдо мажмуаси (халқ тилида Ипподром)дан Шимолий вокзалгача бўлиши мумкин.
“Нега биз бу икки нуқтани танладик? Ушбу икки пункт орқали Тошкент вилоятидан шаҳарга йирик йўловчилар оқими кириб келади. Транспорт оқимининг кириб келишига йўл қўймаслик учун биз бу ерда метро йўналишлари такрорланмайдиган трамвай йўналишларини белгилаяпмиз”, – деган Анвар Жўраев.
Аввалроқ Kun.uz манбаси Тошкентда трамвай қурилиши 2023 йилдан бошланиши кутилаётганини маълум қилганди.
Манба шаҳарда трамвай ҳаракатини ташкил этиш бўйича дастлабки ишлар бошлангани, хорижга чиқиб кетган собиқ трамвайчиларни қайтариш ва хориждан мутахассислар жалб қилиш ишлари кетаётганини айтганди. Хусусан, Туркия ва Чехиядан мутахассислар чақирилаётгани хабар қилинган.
- Тошкент трамвайи 103 йиллик фаолиятидан сўнг, 2016 йилда фаоллар қаршилигига қарамай буткул тугатилган, шаҳар расмийлари бу транспорт турини самарасиз деб ҳисоблаганди.
- 2022 йил бошида президент Шавкат Мирзиёев Тошкентга трамвайни қайтариш режаси борлигини эълон қилди. Давлат раҳбари бу борада кўплаб хат ва мурожаатлар келаётганини айтди. “Етти ўлчаб бир кесамиз, қайси маршрутларда йўлга қўйишни қайта-қайта ўрганамиз”, деди президент.
- Бу янгилик ижтимоий тармоқларда илиқ кутиб олинди: экологик тоза, сиғими катта ва тирбандликка тушиб қолмайдиган мазкур жамоат транспорти тури дунёнинг кўплаб мегаполисларида алоҳида қадрланади.
- 2022 йил баҳорида шаҳар марказидаги Навоий шоҳкўчаси реконструкция қилинди, лойиҳага трамвай йўли киритилмади. Шаҳар транспорт бошқармаси бошлиғи Анвар Жўраев трамвай бўйича алоҳида дастур қабул қилинишини айтди.
- Июн ойи бошида президент Шавкат Мирзиёев Тошкент ерусти ҳалқа метросининг иккинчи босқичи қурилишини бориб кўрди, тақдимот давомида трамвай йўли қурилишини тезлаштириш бўйича топшириқ берди.
- Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрининг мэри Каха Каладзе 19 июл куни Тошкентга сафари давомида шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев билан биргаликда Шота Руставели ҳайкалини бориб кўрди. Грузин томони хабарига кўра, бу ердаги мулоқотда Ортиқхўжаев Шота Руставели кўчаси бўйлаб трамвай қатновини тиклаш режа қилинганини айтган.
Тавсия этамиз
Зеленскийдан мамнун, Россия зарбаларидан ҳафсаласи пир бўлган. Трампнинг охирги баёнотларидан асосий гаплар
Жаҳон | 16:21 / 28.04.2025
Туркиялик эркак операциядан кейин она тилини унутиб, бошқа тилда гапиришни бошлади
Жаҳон | 19:42 / 27.04.2025
Ҳаво исиб кетиши ва қурғоқчиликка тайёр туришимиз керак – Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 15:55 / 26.04.2025
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Экстремизмни молиялаштириш Жиноят кодексига киритилади
Ўзбекистон | 15:39
-
Paynet 2025 йилнинг 1-чораги бўйича натижаларни эълон қилди
Ўзбекистон | 15:30
-
Исроилга қарши суд эшитуви, Ҳиндистон ҳужумини кутаётган Покистон ва Украинада 9 май оташкесими — кун дайжести
Жаҳон | 15:27
-
Давлат хизматчиларининг мол-мулкини декларациялаш бўйича қонун лойиҳаси май ойида тайёр бўлиши керак
Ўзбекистон | 15:26
Мавзуга оид

08:09
Тошкентдаги кўчалардан бири 24 соатга ёпилди

00:24
Тошкентда Malibu ЙПХ ходимини судраб кетди, Tracker эса чорраҳани тартибга солаётган инспекторни уриб юборди

17:06 / 28.04.2025
“Судлашиб, Тошкентдаги мингдан зиёд дарахтларни асраб қолганмиз” — экофаол Алишер Насимов

20:41 / 25.04.2025