Раҳимжон Ҳакимов президент маслаҳатчиси ўринбосари бўлди
У яна Русланбек Давлетовга ўринбосарлик қилади.
Олий таълим вазири ўринбосари Раҳимжон Расулжонович Ҳакимов Ўзбекистон президентининг ижтимоий-сиёсий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар бермоқда.
Раҳимжон Ҳакимов 1983 йил Наманган вилояти Чуст туманида туғилган, маълумоти олий. 2003 йилда Наманган давлат университети, 2005 йил Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган, мутахассислиги - ҳуқуқшунос. У юридик фанлар доктори ҳисобланади.
Президент ҳузуридаги амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институтида ишлаган. 2015 йилда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига сайланган. 2015 йилдан 2017 йилга қадар Қонунчилик палатасида Мудофаа ва хавфсизлик қўмитаси аъзоси бўлган, 2017 йилда парламент ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти директорига айланган, 2018 йилдан парламентнинг қуйи палатаси мудофаа ва хавфсизлик қўмитаси раиси бўлган.
2019 йил сентябрида адлия вазири ўринбосари — Тошкент давлат юридик университети ректори лавозимига тайинланади. 2021 йил июлидан буён Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг фан ва инновациялар бўйича ўринбосари сифатида иш бошлаганди.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йил ноябр ойи ўрталарида 2017 йилдан буён адлия вазири бўлиб келган Русланбек Давлетов президентнинг ижтимоий-сиёсий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига ўтказилганди.
Мавзуга оид
16:31 / 04.11.2024
Ўзбекистоннинг Индонезиядаги янги элчиси тайинланди
15:44 / 01.11.2024
Андижон вилояти ҳокими ўринбосари қамоққа олинди
18:28 / 30.10.2024
Мактабгача ва мактаб таълими вазирига янги биринчи ўринбосар тайинланди
18:32 / 28.10.2024