Испания 2025 йил апрелдан «олтин визалар»ни бекор қилади
Испания чет эл фуқароларига инвестиция эвазига мамлакатда яшаш ҳуқуқини берувчи «олтин визалар» тақдим этишни тўхтатади. Хорижликлар 500 минг еврога кўчмас мулк харид қилиш орқали бу турдаги визаларни қўлга киритишлари мумкин эди.

Фото: Getty Images
Испания 2025 йил апрелдан бошлаб «олтин визалар» — инвестиция эвазига чет эл фуқароларига мамлакатда яшаш рухсатномасини бериш тартибини бекор қилади.
Таъкидланишича, янги ўзгартиришлар кучга киргунга қадар виза учун ариза берган инвесторлар ёки уларнинг қариндошлари мамлакатда яшаш учун рухсатномани «ариза берилган кундаги қоидаларга мувофиқ» олишлари мумкин.
«Олтин визалар» дастури ЕИ таркибига кирмайдиган давлатлар фуқароларига инвестиция киритиш, биринчи навбатда кўчмас мулк харид қилиш орқали яшаш ҳуқуқини олиш имконини беради. Испанияда энг кенг тарқалган вариант — камида 500 минг евролик кўчмас мулк сотиб олишдир. Бошқа вариантлар — Испания компаниялари акцияларига 1 миллион евро ёки давлат қимматли қоғозларига 2 миллион евро сармоя киритиш.
Маълумотларга кўра, 2023 йил давомида россияликлар Испанияда 2,7 мингдан ортиқ кўчмас мулк обкетларини харид қилган — бу 2014 йилдан бери қайд этилган энг юқори кўрсаткичдир.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил ноябр ойида Кипр ҳукумати россиялик ва украиналик миллиардерларнинг «олтин» паспортларини олиб қўйганди. «Олтин» паспорт Кипр иқтисодиётига сармоя киритганларга берилар эди. Ўз ватанида коррупция, фитна, солиқ тўлашдан бўйин товлаш, ўзлаштириш, фирибгарлик ва пул ювиш, жиноий ташкилотда иштирок этиш ва ноқонуний қимор ўйинлари билан боғлиқ операцияларда айбланганлар бу паспортдан маҳрум этилган.
Тавсия этамиз
Ўқитувчиларни овоз йиғишга мажбурлаган мактаб директори ишдан олинди
Ўзбекистон | 11:20 / 14.03.2025
Путин АҚШ ва Украинанинг 30 кунлик оташкесим таклифига рози бўлди
Жаҳон | 23:00 / 13.03.2025
“Хитой билан орамиз бузилишини истовчи давлатлар бор” – тармоқдаги долзарб мавзу ҳақида суҳбат
Ўзбекистон | 15:17 / 13.03.2025
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30 / 13.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Зеленский тинчлик бўйича музокараларда иштирок этадиган Украина делегацияси таркибини тасдиқлади
Жаҳон | 03:50
-
Финландия АҚШга тухум етказиб беришдан бош тортди
Жаҳон | 00:25
-
Трамп Лотин Америкасига гиёҳванд моддаларга қарши курашда ёрдам кўрсатишни тўхтатди
Жаҳон | 00:00
-
Латвия Беларус билан чегарадаги ягона назорат-ўтказиш пунктини ёпди
Жаҳон | 23:05 / 16.03.2025
Мавзуга оид

14:20 / 13.03.2025
Испанияда кир ювиш машинасига тиқилиб қолган қиз қутқарилди

19:24 / 23.02.2025
Испанияда одам савдоси билан шуғулланган йирик тармоқ фош этилди

22:23 / 19.02.2025
Испания ва Миср Ғазо секторидаги фаластинликларнинг кўчирилишига қарши чиқди

22:45 / 18.02.2025