Жаҳон | 14:20 / 13.03.2025
1867
2 дақиқада ўқилади

Испанияда кир ювиш машинасига тиқилиб қолган қиз қутқарилди

Қизни олиб чиқиш учун машинанинг бир нечта қисмини кесишга тўғри келди.

Фото: Jam Press

Испанияда саккиз ёшли қиз кир ювиш машинаси ичида тиқилиб қолди. Ота-онаси уни олиш учун ўт ўчирувчиларни чақиришга мажбур бўлди, деб хабар бермоқда Need to Know нашри.

Малага шаҳрида яшовчи қизча ўчирилган кир ювиш машинасининг барабанига ўйнаб кириб олган, aммо қайтиб чиқа олмаган. Унинг ота-онаси ҳам қўрқиб кетган, болани чиқара олмай, қутқарувчиларни чақиришга мажбур бўлган.

Ўт ўчирувчилар қизчани олиш учун машинанинг бир нечта қисмини кесишига тўғри келди. Улар қутқарув операциясига 50 дақиқа сарфлади. Бола оёқларидаги бир-иккита кўкаришни ҳисобга олмаганда, жиддий жароҳат олмади. Кир ювиш машинаси эса таъмирлаб бўлмайдиган ҳолга келди.

“Ҳаммамиз бола бўлганмиз, ўйнаганмиз, лекин мен ҳеч қачон бундай ҳолатни кўрмаганман”, — деди ўт ўчирувчилардан бири.

Аввалроқ Жиззахда кир ювиш машинасининг қуритиш қисмида қисилиб қолган бола қутқарилган эди. Болакай соғ-саломат ота-онасига топширилган.

Мавзуга оид