7 Январь

Ўзбекистонда коронавирус билан касалланиш ҳолатлари сони кескин ортди.

6 Январь

Самарқанд вилояти Оқдарё туманидаги кичик саноат зонаси тадбиркорлари электр токидаги узилишлардан азият чекмоқда. Кўплаб мурожаатлар ортидан муаммо кучайса кучайдики, барҳам топгани йўқ.

Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳридаги ресторан омборхонасидан қурилиш молларини ўғирлаган шахс қўлга олинган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Қашқадарё вилоятидан чигит чиқармаслик, хусусан, “Умакай” постида каттақўрғонлик тадбиркорларга тегишли маҳсулотнинг ҳамон ушлаб турилгани юзасидан Ўзбекистон президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил - бизнес омбудсман муносабат билдирди.

Самарқанд шаҳрида фоҳишахона ташкил этган қашқадарёлик аёлга жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.

Самарқанд вилояти Ургут туманида фуқаро қўшнисини болта билан чопиб ўлдирган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби хабар бермоқда.

5 Январь

Қашқадарё ҳокимлиги “нео-феодалларча” қўйган тақиқ воқеасига Монополияга қарши курашиш қўмитаси аралашди. Қўмита вилоят ҳокимлиги ва ИИБдан изоҳ талаб қилди, ҳолат чора кўриш учун ўрганилмоқда. Савдо-саноат палатаси ва Бизнес омбудсман ҳамон сукутда.

Булунғур тумани собиқ ҳокими Самарқанд вилоят ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланган. Бу ҳақда вилоят ИИб ахборот хизмати хабар бермоқда.

Самарқанд шаҳрининг Бўстонсарой ва Рўдакий кўчалари кесишмасидаги тоннел типидаги йўл ўтказгичда кузатилган сув ўтиш ҳолатига «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ахборот хизмати изоҳ берди. Унда ёзилишича, объектда қурилиш ишлари ҳали тугалланмаган. Аммо объектда тугалланган ишларнинг ҳам сифатсиз бажарилганини кўриш мумкин.

4 Январь

Самарқанд шаҳрида фуқаронинг яшаш уйидан 10 минг долларлик тилла тақинчоқларни ўғирлаган шахс қўлга олинган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Самарқанд вилояти Булунғур туманида лицензиясиз киракашлик қилиб келган фуқаролардан пул ундириш билан шуғулланган гуруҳ ушланган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Самарқанд шаҳрида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида спиртли ичимлик таъсирида бўлган фуқаро вафот этган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Кўпроқ янгилик
Top