Самарқанд шаҳрида фоҳишахона ташкил этган қашқадарёлик аёлга жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2021 йил 3 январ куни Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбирда Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида рўйхатда туриб, Самарқанд шаҳар Буюк Ипак йўли кўчасида вақтинча яшовчи, 1998 йилда туғилган Х.И. ўзи яшаб келаётган уйида фоҳишахона ташкил қилиб, 500 минг сўм эвазига тадбирга жалб қилинган шахсларга жинсий алоқа қилишлари учун алоҳида хона ажратиб, шароит яратиб берган вақтида, ушланиб ҳужжатлаштирилган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 131-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.














