Ўзбекистон | 14:36 / 04.01.2022
2171
2 дақиқада ўқилади

Самарқандда фуқаронинг яшаш уйидан тилла тақинчоқларни ўғирлаган шахс қўлга олинди

Фото: AP

Самарқанд шаҳрида фуқаронинг яшаш уйидан 10 минг долларлик тилла тақинчоқларни ўғирлаган шахс қўлга олинган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2022 йил 2 январ куни Самарқанд шаҳар Амир Темур кўчасида яшовчи фуқаро ИИБга ариза билан мурожаат қилган. У ўз аризасида 1 январ кунидан 2 январ кунига ўтар кечаси номаълум шахс унинг яшаш уйига калит танлаш йўли билан ғайриқонуний равишда кириб, яшаш уйи ётоқхонасидаги жавон ичидан баҳоси 10 минг долларга тенг тилла тақинчоқлар ва 300 минг сўм пулларини ўғирлаб кетганини маълум қилиб, ўғриларни топишда амалий ёрдам сўраган.

Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ 5-сонли ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-суриштирув ҳаракатлари давомида мазкур ўғирлик жиноятини Самарқанд тумани “Қозиариқ” МФЙда яшовчи, 1981 йилда туғилган С.А. содир қилганлиги аниқланган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Мавзуга оид