7 Октябрь

2021-2021 йилги куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш давомида Тошкент шаҳридаги 4та туман иссиқлик қувурлари янгиланган. Ўтган йилга қараганда 7 баробар кўпроқ иссиқлик қувурлари алмаштирилган.

6 Октябрь

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 6 октябрь куни кузатиладиган об-ҳаво шароити туфайли Қамчиқ довонида ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни хавфсизлик чораларини кўришга чақирди.

Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида ўлим билан тугаган йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар қилди.

“Тошкент-Чирчиқ-Хўжакент” тезюрар электр поездлар ҳаракатини ташкил этиш мақсадида, Паркент кўчасидан КҲАЙга ўтиш қисмида қурилиш-монтаж ишлари олиб борилади. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” матбуот хизмати хабар қилди.

5 Октябрь

“Қамчиқ” довонида қор ёға бошлади. ЙҲХББ ҳайдовчиларни довондан ҳаракатланишда эҳтиёт бўлишга чақирди.

Бугун кундуз куни Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида, Тошкент вилоятида кечга томон баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Шимолда ва чўл ҳудудларида шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 17-22 даража илиқ бўлади; шимолда 9-14 даража илиққача пасаяди. 

4 Октябрь

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманидаги янги кўп қаватли уйдаги газ портлаши квартиралардан бирининг эгаси газ тизимига ўзбошимчалик билан улангани оқибатида рўй берган. «Ҳудудгазтаъминот» маълумотига кўра, ушбу кўп қаватли уй ҳали фойдаланишга топширилмаган бўлган.

Жорий йилнинг 3 октябрь куни соат 22:13ларда Тошкент шаҳрининг Чилонзор тумани 7-кварталида жойлашган 59-уйда, бирламчи маълумотга кўра, газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлган. 

3 Октябрь

Тошкент шаҳрида 20 ёшли ҳайдовчи Damas’да 4 нафар мактаб ўқувчисини уриб юборди.

1 Октябрь

Шиддат билан бораётган қурилишлар шаҳарларимиз экологиясини танг аҳволга солиб қўйгани етмагандай, баъзи ҳолатларда илгари обод бўлган масканлар бугун абгор манзилларга айланишига сабаб бўлаётгани айни ҳақиқат. Бугун пойтахтдаги ана шундай масканлардан бирига саёҳат қиламиз.

Жорий йил 2-3 октябрь кунларида Тошкент—Самарқанд—Тошкент йўналишида Afrosiyob поездининг қўшимча қатнови йўлга қўйилади. Бу ҳақда «O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi» АЖ хабар бермоқда.

30 Сентябрь

Ижтимоий тармоқларда бир неча қизларнинг ўзаро жанжали акс этган видео тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББ ўтказилган текширув натижаси бўйича расмий маълумот берди.

Кўпроқ янгилик
Top