17 Октябрь

Миробод тумани Фарғона йўли кўчасида учта транспорт воситаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

16 Октябрь

Бугун ҳикоя қилмоқчи бўлганимиз трамвай бир пайтлар пойтахтимиз Тошкентда йўловчиларнинг узоғини яқин қилган муҳим жамоат транспорти эди. Узоқни ўйламасдан ташланган қадамлар ортидан пойтахт трамвайларидан айрилди. Уни қайта тиклаш борасида, афсуски, фаол ҳаракатлар кузатилмаяпти.

Франциянинг Veolia компанияси 2022 йилнинг июл ойидан бошлаб Тошкентдаги иссиқлик тизимини бошқара бошлади. Компания 3 ойлик иши давомида 1600 дан ортиқ носозликларни аниқлаб, бартараф этган.

Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманида техник инспектор ушланди.

15 Октябрь

16 октябрь куни пойтахтда Tashkent Global Forum ташкилоти бошчилигида 3 кмга югуриш - Business Run марафони ўтказилади. 

14 Октябрь

Аксар хорижий мамлакатларда фуқароларидан бирор манзил ҳақида сўраб қолсангиз, сизга, энг аввало, кўча номлари билан тушунтириб йўналиш беришади. Яъни улар шаҳарларни кўчаларга боғлаб ўрганишади. Одамлар кўчалар ва объектлар рақамларига кўра керакли манзилни осон топиб боради. Тошкентда-чи?

Яшнобод ва Бектемир туманларида субсидия маблағларини нотўғри ажратиш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Тошкент вилоятининг Тошкент туманида икки соат ичида иккита ерости силкиниши қайд этилди.

13 Октябрь

Бу – Ғафур Ғулом маданият ва истироҳат боғи очилишининг учинчи марта кечиктирилиши бўлади. Бундан олдин боғ очилиш вақти сифатида 2022 йилнинг ёзи, кейинроқ сентябри эълон қилинган эди. Сўнгги маълумотларга кўра, боғ қишда тўлиқ очилиши мумкин.

Тошкент шаҳрининг Миробод туманидаги 110-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтди. 

12 Октябрь

9 октябрь куни Тошкент шаҳрининг Махтумқули кўчасида юз берган аянчли йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида аввалроқ хабар берилганди. Kun.uz  ҳодисада жабрланганлар даволанаётган шифохонага бориб, беморлар ҳамда шифокорлардан, шунингдек, автоҳалокат натижасида вафот этган йўловчилардан бирининг яқинларидан изоҳ олди. Суриштирувларимиз давомида марҳумлардан бири 19 кунлик куёв экани маълум бўлди.

Тошкент шаҳрида автомобиллар ҳаракатланиш тезлигини соатига 60 ва 50 километргача пасайтириш қарори қабул қилиниши кенг жамоатчиликда турли саволларни уйғотмоқда.

Кўпроқ янгилик
Top