Тошкент шаҳрида жойлашган Ғафур Ғулом маданият ва истироҳат боғи 2019 йил март ойида реконструкция ишлари сабаб ёпилган эди. Кейинроқ 2020 йил июл ойида Тошкент шаҳар ҳокимлиги боғни модернизация қилиш ишлари 49 йилга “BMP Smart Decision Private Limited” хориж компаниясига топширилганини маълум қилганди.

Kun.uz Сингапурда рўйхатдан ўтган бу компания таъсисчиси Ўзбекистон фуқароси Шерзод Ҳалимов экани, компаниянинг устав капитали 1000 Сингапур доллари (720 АҚШ доллари атрофида) эканини хабар қилганди.

2021 йил декабр ойида эса пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Ғафур Ғулом боғидаги реконструкция кечикиб кетгани учун боғ эгаларини танқид қилган, боғнинг бу инвесторга берилиши масаласи қайта кўриб чиқилишини айтганди.

Узоқ танаффусдан кейин 2022 йилнинг феврал ойида боғ ҳудудини ижарага олган BMP Smart Decision Management таъсисчиси Отабек Мирзажонов боғ шу йилнинг ёзида пойтахтликлар учун очилиши ҳақида маълум қилганди. Таъсисчи боғга 4 млн АҚШ доллари инвестиция киритгани, боғ ичидаги бирор дарахтга дахл қилинмаслиги, барча аттракционлар янгиланишини ва уларнинг 90 фоизи Ўзбекистонга олиб келинганини ҳам қўшимча қилган эди.

Орадан бироз вақт ўтиб, 2022 йилнинг июл ойида Сенатнинг ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси аъзолари боғдаги қурилиш ишларини ўрганиб, боғ 1 сентябрда очилишини эълон қилганди.

Бироқ сўнгги маълумотларга кўра