Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ўзбекнефтгаз» янги конлардан газ оқими олинганини эълон қилди
Қорақалпоғистонда янги, юқори босимли кон топилди. Қашқадарё вилоятида 3 та, Бухоро вилоятида эса 1 та қудуқдан газ оқими олинди.
«Ўзбекнефтгаз»га қарашли 5 та қудуқдан саноат миқёсида газ оқими олинди, деб хабар берди ташкилот матбуот хизмати.
Қайд қилинишича, Қорақалпоғистонда янги, юқори босимли кон топилган. Қашқадарё вилоятида 3 та, Бухоро вилоятида эса 1 та қудуқдан газ оқими олинган. Ҳозир табиий газнинг дебити, таркиби аниқланмоқда.
Хабарда таъкидланишича, қудуқларни қайта таъмирлашда ҳам яхши натижаларга эришилмоқда. Жумладан, Устюрт ҳудудидаги вазифасини бажариб бўлган Шимолий Бердақ кони 7 сон қудуғи қайта таъмирланиб, саноат миқёсидаги газ оқими олинган.
Мавзуга оид
20:34 / 10.07.2026
Россия газининг Ўзбекистонга етказиб бериш ҳажми ошиши кутилмоқда
18:53 / 10.06.2026
Қозоғистон Россия газининг Ўзбекистонга транзитини оширишга тайёрлигини маълум қилди
22:09 / 08.06.2026
«Газпром» Ўзбекистонга экспортни 15 фоизга оширганини маълум қилди
21:35 / 20.05.2026