Ўзбекистон миллий жамоаси мундиалдаги иштирокини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди. Ўйинлар атрофидаги қизғин муҳокамалар тўхтаётган бир пайтда, тармоқларда янги можаро бўй кўрсатди. Америкада яшаётган айрим блогерларнинг иддаосича, ФИФА томонидан Ўзбекистон футбол ассоциациясига ажратилган имтиёзли чипталар мухлисларга асл нархидан қимматга сотилган.
Ижтимоий тармоқлардаги танқидлар фонида блогер Абдураҳмон Фозилов видеомурожаат билан чиқди ва на либослар, на чипта билан боғлиқ вазиятга аралашмаганини билдирди. Iwash бренди билан танилган Отабек Жўраев ҳам айбловларни тўлиқ инкор қилди ва стадионга ўзнинг чиптаси билан кирганини, фақат ҳомийлари томонидан совға қилинган билетларнигина чипта сўраб мурожаат қилган ҳамюртларимизга сотганини айтди.
ЎФА эса ҳолатга ҳозирча муносабат билдирмади.
Instagram'нинг Икромжон Абдуллаев исмли фойдаланувчисига кўра, ЎФАга имтиёзли равишда тақдим этилган чиптани унга 450 доллардан, иккитасини 900 долларга сотишган.
Instagram'даги evilwox юзернейми эгаси Шохруҳ Азизовнинг айтишича, 200, 300, 400 долларлик чипталар 900 доллардан 1500 долларгача нархларда сотилган. Нархлар қимматлиги сабаб юзлаб мухлислар стадионга кира олмай, ташқарида қолиб кетган.
АҚШда яшовчи яна бир ҳамюртимиз Низомиддин Аҳмаджонов ҳам ҳолат юзасидан кескин фикр билдириб, арзон чипталар берилганда кўплаб ўзбекистонликлар ўйинларга бориши мумкин бўлганига урғу берди.
Ижтимоий тармоқлардаги танқидлар фонида Абдураҳмон Фозилов ҳам видеомурожаат билан чиқди ва на либослар, на чипта билан боғлиқ вазиятга аралашмаганини билдирди.
“Футболка, билет, меҳмонхона, умуман Америкадаги ташкилий ишларнинг бирортасига мен аралашганим йўқ. Барчасига жавобгар мутасадди вакиллар бор. Мен биламан, “Аср маркет” оригинал футболкаларни сотди ва илтимос қилишганига реклама қилиб бердим. Билетга келсак, фан-клубнинг 700 та чиптасини Абдураҳмон Фозилов 1000-1500 доллардан сотибди, эмиш. Азизлар, 700 та билет 1000 доллардан бўлса, 700 минг доллар бўлади. Бирорта ҳам фан-клубнинг билетига мен аралашганим йўқ. Чипталарни ваколатли шахслар фан-клубга берди, қолганини кимга тарқатди, менинг ишим эмас”, деди Фозилов.
Отабек Жўраев эса унга ҳомийлари томонидан бир нечта чипта совға қилингани, ўз эҳтиёжларидан ошиқчасини сотганини айтди.
“Америкада яшайдиган ватандошларимиз билет можарасига дуч келиб, қийин аҳволга тушиб қолишибди. Яъни билетни вақтида олишмаган, вақтлироқ ҳаракат қилишмаган, кўчага чиқиб оламан деса, нархлар ошиб кетган. Сайтда ҳам чипта қолмаган, кассага бориб ололмайди, чунки масофалар жуда узоқ. Личкамга роса ёзишади, ака, билет топиб беринг, деб. Ҳомийлар томонидан 2-3 та компания менга иккитадан билет совға қилган. Менда билет бор, керакмас дедим. Биттаси Хитойдан келди, биттасини Америкадаги акамиз совға қилди. Энди билетни текинга бервориш ёки совға қилиш менинг қўлимда. У нарса нотўғри ҳисобланмайди. Ҳаром ҳам бўлиб қолмайди. Ёнимда ўғлим бор эди, унга бердим. Яқинларим сўради, уларга бердим. Қолганини сотдим. Қанақа сотдим, бозор қанақа нарх талаб қилса, шунақа нархда сотдим. Буни ҳар қандай бизнесмен тушунади”, дейди






