Ўтган йилнинг энг коррупциявий ташкилотлари деб Мактабгача ва мактаб таълими, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда маҳаллий ҳокимликлар топилди. Узоқ вақтдан бери кутилаётган амалдорлар мол-мулкини декларациялаш ва коррупционерлар реестрини тузишга оид қонун лойиҳалари ҳали қабул қилинмайдиган кўринади. Самарқандда таниш-билишчилик қилган ММТБ мансабдорлари ишдан бўшатилиши бўйича тақдимнома киритилди. Антикоррупция агентлигида ўтган йиғилишда шу каби муҳим масалалар юзасидан ОАВ билан савол-жавоб бўлди.

6 февралда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги биносида агентлик вакиллари ҳамда жамоатчилик кенгашининг ўтган йилда амалга оширилган ишлар ҳисоботи ҳамда бу йил нималар кутилаётгани юзасидан йиғилиши бўлиб ўтди.

Шу йиғилишдан сўнг, ташкилот директори Акмал Бурҳонов ва ОАВ вакиллари билан савол-жавоб кўринишида мулоқот ўтказилди. Унда шу кунларда долзарб бўлиб турган айрим масалалар муҳокама қилинди.

Хусусан, коррупция ҳақида хабар берган фуқаролар нега рағбатлантирилмаётгани, Самарқандда мактабгача ва мактаб таълими бошқармасида юзага келган непотизм ҳолати, мансабдорларнинг мол-мулкини декларациялашга оид қонун лойиҳаси қабул қилиниши нега кечикаётганига изоҳ берилди.

Қолаверса, 2025 йилнинг энг коррупциявий деб топилган давлат ташкилотларининг номи ҳам эълон қилинди. Қуйида йиғилишдаги шундан шарҳ келтирилади.

Коррупция ҳақида хабар берганларнинг рағбатлантирилиши ва ҳимояси йўқ

2020 йилда ҳукумат қабул қилган “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, коррупция ҳолатлари ҳақида хабар берган фуқароларни рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тартиби белгиланган.

Шунга мувофиқ ҳозиргача қанча одам пул билан мукофотланди? Бурҳоновнинг маълум қилишича, 2024 йилда 40 та шундай хабар келган ва унинг атиги биттасигина рағбатлантирилган. Агентлик директори бу муаммони мувофиқлаштирувчи ягона идора йўқлиги билан боғлади.

Қонунчиликда бор эди, қанчадир суммаси унга берилиши керак. Лекин бу ишламаган, яъни мувофиқлаштирадиган идора бўлмаган. Биз таклиф берганимизда, давлат раҳбари томонидан қўллаб-қувватланиб, 270-сон фармонга