«Валюта курсининг 1 фоизга қадрсизланиши инфляцияга 0,3-0,4 фоиз таъсир кўрсатиши мумкин» - МБ раиси
Кейинги йилда электр энергия 24 фоиз, табиий газ нархлари 36 фоиз, суюлтирилган газ 25 фоиз, метан нархлари 39 фоизга ошиши мумкин. «Буларнинг ҳаммаси бизнинг 6-7 фоизлик инфляция параметрларимизда инобатга олинган», деди Марказий банк раиси.
2025 йилда энергетика ресурслари нархларининг ошиши Марказий банкнинг 6-7 фоизлик инфляция параметрларида инобатга олинган. Бу ҳақда МБ раиси Мамаризо Нурмуродов 31 октябр кунги матбуот анжуманида айтиб ўтди.
Kun.uz мухбири «Энергия ресурсларининг тақчиллиги ортидан нархларнинг сунъий равишда оширилиши инфляцияга қандай таъсир қилади?» деган мазмунда регулятор раҳбарига савол берди.
«Кейинги йилдан электр энергия 24 фоиз, табиий газ нархлари 36 фоиз, суюлтирилган газ 25 фоиз, автомобилларга газ тўлдириш [метан] нархлари 39 фоизга ошиши белгиланган. Буларнинг ҳаммаси бизнинг 6-7 фоизлик инфляция параметрларимизда инобатга олинган. Сиз айтаётган нарса, албатта, нархларнинг ошишига таъсир қилади. Ўзимиз гувоҳ бўлдик, суюлтирилган газ бўйича биржадаги аҳвол, албатта, нархларга таъсир қилади. Уларни биз хатарли сценарийга қўйяпмиз, чунки олдиндан баҳолай олмаймиз. Бизнинг сценарий жорий шароитлар келгуси йилда ҳам сақланиб қолади, ташқи шароитларнинг ёмонлашуви ички шароитларга қандай таъсири қилиши мумкин, деган ҳолатлардан келиб чиққан. Сиз айтган эҳтимоллар, албатта, инфляцияни ўзгартиради ва биз қарорларимизда ўзгартиришлар қилишга мажбур бўламиз», деди Мамаризо Нурмуродов.
МБ раисининг қўшимча қилишича, валюта курсининг 1 фоизга қадрсизланиши инфляцияга 0,3-0,4 фоиз салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
«Доим айтамиз, биз валюта курси бўйича прогноз бермаймиз, лекин валюта курси ўзгаришининг инфляцияга таъсирини ўрганамиз. Охирги ҳисоб-китобларимизга кўра, валюта курсининг 1 фоизга қадрсизланиши инфляцияга 0,3-0,4 фоиз таъсир кўрсатиши мумкин. Энди бевосита олтиннинг нархига келадиган бўлсак, бу тўғридан тўғри инфляцияга боғлиқ эмас, лекин олтиндан тушадиган валюта маблағларининг курсга таъсири бўлади. Олтин нархига тўхталадиган бўлсак, келгуси йилда ҳозирги даражадан қисман пасайган ҳолда шаклланишини кутяпмиз, лекин кескин арзонлашишини кутаётганимиз йўқ», деди регулятор раиси.
Аввалроқ, жорий йилнинг 9 ойида Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми 11,3 млрд долларга етиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 34,8 фоизга кўпайгани хабар қилинганди.
Тавсия этамиз
Ўқитувчиларни овоз йиғишга мажбурлаган мактаб директори ишдан олинди
Ўзбекистон | 11:20 / 14.03.2025
Путин АҚШ ва Украинанинг 30 кунлик оташкесим таклифига рози бўлди
Жаҳон | 23:00 / 13.03.2025
“Хитой билан орамиз бузилишини истовчи давлатлар бор” – тармоқдаги долзарб мавзу ҳақида суҳбат
Ўзбекистон | 15:17 / 13.03.2025
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30 / 13.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ Сенати қисқа муддатли бюджетни тасдиқлаш орқали шатдаунга йўл қўймади
Жаҳон | 10:21
-
Янгийўлда икки фуқаро 52 та каптарни нобуд қилди
Ўзбекистон | 10:06
-
Трамп: Украинада урушни тугатиш учун яхши имконият бор
Жаҳон | 09:41
-
Сурхондарёда дарёдан қум қазиб олганлар 78 млн сўм тўлайдиган бўлди
Ўзбекистон | 09:32
Мавзуга оид

13:42 / 12.03.2025
Ўзбекистонга таглик импорти сезиларли қисқарди

18:43 / 05.03.2025
Кредит олишни ўзига тақиқлаш имконини берувчи қонун қабул қилинди

17:22 / 05.03.2025
Ўзбекистон январда энг кўп олтин сотиб олган давлатга айланди

11:55 / 04.03.2025