Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Йил бошидан буён 11 та янги табиий газ қудуғи ишга туширилди
Президент Шавкат Мирзиёевга 10 март куни нефт ва газ соҳасида белгиланган вазифалар ижросининг ҳолати юзасидан ҳисобот берилди.
Маълумки, 30 январ куни “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти фаолияти самарадорлигини ошириш, углеводород захираларини кенгайтириш ва тармоқни замонавий технологиялар асосида ривожлантириш бўйича устувор вазифалар белгиланганди. 23 феврал куни эса ушбу топшириқларнинг дастлабки ижроси кўриб чиқилиб, қатор қўшимча топшириқлар берилган эди. Бугунги тақдимотда мазкур чора-тадбирларни амалга ошириш жараёни яна бир бор таҳлил қилинди.
Нефт ва газ соҳасида геология-қидирув ишларини кенгайтириш, янги конларни аниқлаш, мавжуд қудуқлар самарадорлигини ошириш ва қазиб чиқариш ҳажмини барқарорлаштиришга алоҳида тўхталиб ўтилди.

Бу борада соҳа раҳбарларининг жорий йил бошидан 3D сейсмик қидирув ишлари 471 квадрат километр ҳажмда амалга оширилгани, 11 та янги қудуқ ишга туширилгани, 20 та қудуқда таъмирлаш ишлари бажарилгани ва 5 та технологик тадбир амалга оширилгани тўғрисидаги маълумоти кўриб чиқилди.
Шу билан бирга, соҳада операцион самарадорликни ошириш, корхоналарнинг харажатларини мақбуллаштириш ва молиявий барқарорлигини мустаҳкамлаш бўйича ишларга алоҳида эътибор қаратилди.
Давлат раҳбари белгиланган вазифалар ва режалаштирилган чора-тадбирлар ижросини аниқ ҳисоб-китоб ва қатъий интизом асосида таъминлашни давом эттириш юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берди.
Мавзуга оид
09:31 / 03.04.2026
FT: Форс кўрфази давлатлари нефт қувурлари қурмоқчи
21:18 / 02.04.2026
Истиқлолнинг 35 йиллиги «Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!» шиори остида нишонланади
18:31 / 02.04.2026
Когонда электр ва гибрид автомобил ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилди
19:05 / 01.04.2026