Президент Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев ҳамда Иордания подшоҳи Абдулла II таклифига биноан Остона шаҳрига борди.
Аэропортда мамлакатимиз етакчисини Қозоғистон бош вазири Ўлжас Бектенов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Мирзиёев 6 ноябрь куни сунъий интеллект соҳасида хавфсизликни таъминлаш, унинг террористик ва экстремистик мақсадларда ишлатилиши билан курашиш ҳамда янги технологик хатар ва таҳдидларга қарши туришда халқаро ва минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларига бағишланган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Ақаба жараёни доирасидаги учрашувида иштирок этади.












