Исроил Мадримов — супер ярим ўрта вазнда жаҳон чемпиони
Исроил Мадримов россиялик Магомед Қурбоновни муддатидан олдин мағлубиятга учратиб, WBA чемпиони унвонини қўлга киритди. Мадримов ўрта вазн тоифасида бошқа кучли боксчилар ва жаҳон чемпионлари билан бокс ўтказишга тайёрлигини билдирди.

Фото: Mark Robinson / Matchroom Boxing
Саудия Арабистонининг Ар Риёд шаҳридаги «Kingdom Arena» мажмуасида профессионал бокс кечаси бўлиб ўтди.
Жанглардан бирида ўзбекистонлик Исроил Мадримов (10-0-1, 7 KO) супер ярим ўрта вазнда WBA камари учун россиялик чемпион Магомед Қурбоновга (25-1-0, 13 KO) қарши рингга кўтарилди ва шу вақтгача енгилмаган рақибини мағлубиятга учратди.
12 раундга мўлжалланган жангнинг 5-раундида хоразмлик боксчининг кетма-кет зарбаларидан сўнг рефери баҳсни тўхтатди ва техник нокаут қайд этди.
Шу тариқа, Мадримов фаолиятидаги 10-жангида 9-ғалабасини ва чемпионлик камарини қўлга киритди.
Ўзбекистонлик жангчи ғалабадан сўнг ўсмирлар ўртасида ўрта вазн тоифасида бошқа кучли боксчилар ва жаҳон чемпионлари билан бокс ўтказишга тайёрлигини айтди.
«Бу ажойиб туйғу, мен бу лаҳзани анчадан бери кутгандим. Мен бу унвонни хоҳлардим, ҳозир мен шу ердаман, бу камар меники ва мен Ўзбекистонга кетяпман. Бу менинг биринчи титулим, лекин менга тўртта камар керак», деди у.
Matchroom Boxing промоутери Эдди Ҳирн Исроил Мадримовни (10−0−1, 7 KO) IBF, WBA ва IBO версиялари бўйича икки карра жаҳон чемпиони бўлган қозоғистонлик боксчи Геннадий Головкин (42−2−1, 37 KO) билан солиштирди.
«Бу йигит ҳақиқий йиртқич! У янги Геннадий Головкин. У Қурбоновдан осонгина ўтиб кетди. Унинг исмини эслаб қолинг: ўзбекистонлик кучли спортчи Исроил Мадримов 154 фунт вазн тоифасида барча камарлар учун кураш олиб боради!» — деди Ҳирн.
Тавсия этамиз
Импортга чекловлар: масъул ва фаоллар ўртасида қизғин тортишув
Ўзбекистон | 22:40 / 08.04.2025
ЕЧЛда чоракфинал. «Реал» ва «Арсенал» ўйинида ким фаворит?
Спорт | 19:34 / 08.04.2025
Тошкентдаги қаҳвахонада тил билан боғлиқ ҳолат муҳокамаларни келтириб чиқарди
Ўзбекистон | 23:03 / 07.04.2025
Хитойлик тадқиқотчилар Осиёда янги зилзилалар кузатилишидан огоҳлантирди
Жаҳон | 21:46 / 06.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Шавкат Мирзиёев Британия собиқ бош вазири Тони Блэр билан учрашди
Ўзбекистон | 16:04
-
Octobank яна бир бор Ўзбекистонда рақамли тўлов ечимлари соҳасида етакчи деб топилди
Ўзбекистон | 16:00
-
8 тонна суюлтирилган газни сотувга ноқонуний чиқариш ҳолати аниқланди
Жамият | 15:45
-
«Ўзбекистон инвесторлари куни» яна 7 та шаҳарда ташкил этилади
Ўзбекистон | 15:34
Мавзуга оид

01:04 / 23.02.2025
Исроил Мадримов WBC Interim камари учун кечган жангда мағлуб бўлди

17:39 / 09.12.2024
Исроил Мадримов билан Сергей Богачук жанги бекор қилинди

10:17 / 09.10.2024
Исроил Мадримовнинг кейинги рақиби ва жанг санаси маълум қилинди

14:49 / 08.08.2024