Ўзбекистонда аҳоли сони ўсиб бораётгани фонида йилдан йилга мактаб ва боғчаларга нисбатан юклама ошиб, бола ўрни етишмовчилиги чуқурлашяпти. Ана шундай шароитда Қашқадарё вилоятида жойлашган «Шўртан» газ-кимё мажмуаси тасарруфидаги «Эркатой» номли 4 та боғча сотувга чиқарилди.  

«Эркатой-1» боғчаси — Нишон тумани «Кимёгар» МФЙ Адолат кўчаси 68-уйда жойлашган. Боғча 140 ўринли, ер майдони 1,28 гектар. Бино ва иншоотларнинг эгаллаган умумий майдони — 2243 квадрат метр. Бошланғич нархи — 11 млрд 438 млн сўм.

«Эркатой-2» боғчаси — Нишон тумани «Кимёгар» МФЙ Адолат кўчаси 99-уйда жойлашган. Боғча 140 ўринли, ер майдони 1,12 гектар. Бино ва иншоотларнинг эгаллаган умумий майдони — 2317 квадрат метр. Бошланғич нархи — 11 млрд 333 млн сўм.

«Эркатой-3» боғчаси —Қарши шаҳри «Нефтчи» МФЙ Жайҳун кўчаси 11-уйда жойлашган. Боғча 150 ўринли, ер майдони 0,96 гектар. Бино ва иншоотларнинг эгаллаган умумий майдони — 4006 квадрат метр. Бошланғич нархи — 34 млрд 882 млн сўм.

«Эркатой-4» боғчаси — Ғузор тумани «Мустақиллик» МФЙ Мустақиллик кўчаси 235-уйда жойлашган. Боғча 140 ўринли, ер майдони 0,53 гектар. Бино ва иншоотларнинг эгаллаган умумий майдони — 2114 квадрат метр. Бошланғич нархи — 10 млрд 540 млн сўм.