“Оила ва гендер” илмий-тадқиқот институти туғилиш кўрсаткичларининг узоқ муддатли прогнозини эълон қилди. Тадқиқот натижаларига кўра, Ўзбекистонда туғилишлар сони келгуси йилларда ўсишда давом этади ва бу тахминан қуйидагича бўлади:

  • 2030 йилда — 892,7 минг нафар;
  • 2040 йилда — 1 016,1 минг нафар;
    2050 йилда — 1 234,1 минг нафар.

Шу тариқа, 2050 йилга келиб туғилишлар сони 2025 йилга нисбатан 354,5 минг кишига ёки 40,3 фоизга кўпайиши кутиляпти. Ҳудудлар кесимида энг юқори ўсиш суръатлари:

  • Тошкент вилояти — 62 фоиз;
  • Тошкент шаҳри — 61 фоиз;
  • Андижон вилояти — 48,6 фоиз;
  • Самарқанд вилояти — 43,3 фоиз;
  • Наманган вилояти — 42,4 фоиз.

Туғилишнинг умумий коэффициенти бўйича эса ўрта муддатда бироз пасайиш, кейинчалик барқарор ўсиш тенденцияси кутиляпти. Республика бўйича ушбу кўрсаткич 2030 йилда 21,2 промилле, 2040 йилда 20,8 промилле, 2050 йилда эса 21,9 промиллени ташкил этиши мумкин.

2050 йилда туғилиш коэффициенти энг юқори бўлиши кутилаётган ҳудудлар:

  • Сурхондарё вилояти — 24,7 промилле;
  • Қашқадарё вилояти — 23,8 промилле;
  • Наманган вилояти — 23,1 промилле;
  • Самарқанд вилояти — 23,1 промилле;
  • Андижон вилояти — 22,9 промилле;
  • Тошкент шаҳри — 22,3 промилле.

“Туғилишлар сонининг прогноз қилинаётган ўсиши келгуси йилларда таълим, соғлиқни сақлаш, мактабгача таълим, уй-жой, ижтимоий хизматлар ва меҳнат бозори инфратузилмасига бўлган эҳтиёжни ҳам оширади. Шу нуқтаи назардан, демографик ўзгаришларни олдиндан баҳолаш давлат ресурсларини самарали тақсимлаш, ҳудудларни комплекс ривожлантириш ва инсон капиталига инвестицияларни стратегик режалаштириш имконини беради”, дейилади илмий-тадқиқот институти хабарида.