Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент администрацияси раҳбарига 5 нафар ўринбосар лавозими жорий этилди
Президент администрациясининг янги тузилмаси тасдиқланди. Администрация ва унинг таркибидаги ташкилотларда 284 та штат қисқартирилди, такрорланувчи лавозимлар оптималлаштирилди. Администрация раҳбарига 5 нафар ўринбосар лавозими жорий этилди.
Ўзбекистон Президент администрациясининг янги тузилмаси тасдиқланди. Бу Шавкат Мирзиёев томонидан «Давлат бошқаруви тизимида самарадорлик, проактивлик ва натижадорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги имзоланган фармонда белгиланди, дея хабар қилди президент матбуот котиби Шерзод Асадов.
Фармонга кўра, администрация ва унинг таркибидаги ташкилотларда 284 та штат қисқартирилди, такрорланувчи лавозимлар оптималлаштирилди.
Фармонга асосан, эндиликда Президент администрацияси фаолиятида 5 та устувор йўналиш белгиланди. Булар: таълим, бизнес, суд-ҳуқуқ тизими, тиббиёт ва сув ресурслари масалаларидир. Ушбу йўналишларда ислоҳотларни самарали амалга ошириш мақсадида Президент администрацияси раҳбарига 5 нафар ўринбосар лавозими жорий этилди.
Бундан ташқари, президентнинг стратегик ривожланиш, ташқи сиёсат бўйича янги маслаҳатчи лавозимлари киритилиб, молиявий технологиялар, рақамлаштириш ва сунъий интеллект, креатив иқтисодиёт ва туризмни ривожлантириш, жамоат хавфсизлиги ва қонун устуворлиги, тадбирларни ташкиллаштириш, йиғилиш ва ҳудудларга ташрифлар учун таҳлилий контент тайёрлаш бўйича, шунингдек, коммуникация департаментлари ташкил этилди.
Эслатиб ўтамиз, Президент администрацияси тузилмаси 2023 йил август ойида ўзгарганди. Ўшанда ПА раҳбари лавозими тугатилган, шунингдек, яна иккита президент ёрдамчиси лавозими жорий этилиб, маслаҳатчилар сони 9 нафардан 11 нафарга оширилганди.
2025 йил июл ойида эса президент фармони билан Президент администрацияси раҳбари лавозими тикланиб, бу лавозимга президент ёрдамчиси Саида Шавкатовна Мирзиёева тайинланганди.
Мавзуга оид
13:38 / 04.09.2025
Бош вазир ўринбосари автомобиллар нархини “тартибга солиш”ни буюрди
21:02 / 25.07.2025
Талъат Валиев Хавфсизлик кенгашидаги лавозимидан озод этилди
11:40 / 16.07.2025
Ахборот соҳасида назорат ва мониторинг собиқ АОКАдан Ўзкомназоратга ўтди
18:34 / 14.07.2025