Ўзбекистонда фаолият юритувчи Humans компаниясининг Сингапурдаги таъсисчиси – Humans Mobile Ltd Ўзбекистон ҳукумати устидан халқаро арбитражга шикоят киритди.

Инвестицион низоларни ҳал этиш халқаро маркази (ICSID) сайтидаги маълумотга кўра, бу даъво 30 май куни марказ томонидан рўйхатга олинган.

Жавобгар сифатида Ўзбекистон Адлия вазирлигининг Ўзбекистон манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш департаменти иштирок этади.

Даъвогар томони Ўзбекистон ва Сингапур ўртасида 2003 йилда тузилган “Инвестицияларни рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисида”ги ҳукуматлараро битимни даъво асоси сифатида кўрсатган.

Хориж ОАВда тарқатилган пресс-релизга кўра, Humans Mobile “адолат ва қонун устуворлигини тиклаш мақсадида”, Ўзбекистоннинг “айрим давлат ташкилотлари томонидан етказилган зарар учун” компенсация ундиришни кўзлаган.

2024 йил сентябрида Марказий банк Humans'га қарашли “Maroqand” АЖ тўлов ташкилоти (UPay бренди) фаолиятини ярим йилга чеклаб қўйган эди. Ўшанда Марказий банк Maroqand томонидан қимор ўйинлари учун тўловларнинг амалга оширилишига йўл қўйиб келинганини билдирган. Шу сабаб, ташкилотнинг банк ҳисобварақлари орқали тўловларни қабул қилиш ва амалга ошириш имкониятлари 6 ой муддатга чеклаб қўйилганди.

Maroqand тўлов ташкилотини ноқонуний операциялар билан шуғулланаётгани борасида 3 марта чақириб, огоҳлантирганмиз. Биз очиқ айтдик, аҳолининг пулини букмекерлик контораларига ўтказиб бериш билан шуғулланди, шунинг учун ҳам 6 ойга чеклаб қўйдик”, – деганди Марказий банкнинг ўша вақтдаги раиси Мамаризо Нурмуродов 2024 йил 31 октябрдаги матбуот анжуманида.

2025 йил 26 март куни Марказий банк Maroqand'нинг айрим тўлов хизматларини кўрсатишига қўйилган чекловлар бекор қилинганини