Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 12:44 / 15.06.2015
4117
1 дақиқада ўқилади
Юнусободдаги иссиқхонадан наша топилди
Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида истиқомат қилувчи Алижон исмли шахснинг ўз уйида наша ўстириб келгани аниқланди. Бу ҳақда шаҳар ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Айтилишича, унинг полиз экинларига мўлжалланган иссиқхонасининг бурчагидан 2 туп наша ўсимлиги экиб парвариш қилингани аниқланган. Воқеа юзасидан иш қўзғатилиб, қонунбузар жавобгарликка тортилган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш