Жамият | 16:21 / 18.07.2015
2763
1 дақиқада ўқилади

Miramax киностудияси 1 млрд долларга сотилади

Miramax киностудияси сотувга қўйилди. Variety нашрининг ёзишича, унга 1 млрд доллар нарх қўйилган.
Киностудияда 700га яқин картина суратга олинган. Улар сирасидан “Нью-Йорк тўдалари” ва “Ошиқ Шекспир”ни тилга олиб ўтиш мумкин.
Lionsgate студияси вакиллари Miramax нархи жуда кўтариб юборилганини айтмоқда – унинг асл нархи 500 млн доллардир. Таҳлилчилар эса охирги йилларда киностудиянинг даромадлари тўғрисидаги ахборот ҳеч қаерда чиқмагани боис уни баҳолашга шошилмай турибди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш