Жаҳон | 15:50 / 26.08.2015
6547
1 дақиқада ўқилади

Башар Асад Сурия Россияга ишонишда давом этишини маълум қилди

Сурия президенти Башар Асад ўз мамлакати Россия томонидан Яқин Шарқдаги сиёсий инқироз ҳолатида қўллаб-қувватланганини таъкидлади ва бу давлатга ишонч билдиришда давом этишини маълум қилди. Бу ҳақда РИА Новости нашри хабар берган.

"Россияга ишонч даражамиз юқори даражада. Улар сиёсий танглик ҳолатида бизнинг тарафдоримиз сифатида ҳаракат қилмоқда. Ўзаро алоқаларимиз мустаҳкам ҳолатда", дейди Башар Асад.
Унинг сўзларига кўра, Россия Сурия ҳукуматининг ўз халқи билан муносабатларига халал бермайди ва ички ишларига аралашмайди.

Бироз олдинроқ, Россия Башар Асаднинг истеъфога чиқарилишини маъқулламаслигини билдирганди. 

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш