Ўзбекистон | 21:33 / 13.01.2016
7119
2 дақиқада ўқилади

Ислом Каримов Истанбулдаги теракт муносабати билан Туркия ва Германия раҳбарларига ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон Республикаси президенти Ислом Каримов Туркия Республикаси президенти Ражаб Тойиб Эрдўғанга 2016 йилнинг 12 январь кунида Истанбул шаҳрида инсонларнинг ҳалок бўлишига олиб келган террорчилик ҳаракати муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдириб, мактуб йўллади. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ сайти хабар берган.

Германия Федератив Республикасининг Федерал канцлери Ангела Меркель номига йўлланган мактубда Ислом Каримов Истанбулдаги террорчилик ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган Германия фуқароларининг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлик туйғуларини етказишни сўраган.

Эслатиб ўтамиз, 12 январь куни Истанбул шаҳрининг Европадаги қисмида жойлашган Султонаҳмад майдони ҳудудида кучли портлаш содир бўлди. Ҳодиса оқибатида 10 киши ҳалок бўлди ва 15 киши яраланди. Қурбон бўлганларнинг 9 нафари Германия фуқароларидир. Шунингдек, сайёҳлар гавжум бу ҳудуддаги теракт туфайли Перу, Норвегия ҳамда Жанубий Кореядан келган сайёҳлар жабрланган.

Истанбулдаги портлаш туфайли 10 киши ҳалок бўлди

Ўзбекистон ТИВ: Истанбулда юз берган портлашда ўзбекистонликлар жабрланмади