Спорт | 15:55 / 21.01.2016
3783
1 дақиқада ўқилади

Шохруҳ Гадоев Баҳрайн чемпионати жамоасига ўтади

Қаршининг “Насаф” жамоаси ярим ҳимоячиси, ўз вақтида терма жамоа сафида ҳам фаолият юритган Шохруҳ Гадоев Баҳрайнда тўп тепадиган бўлди.

Жамоа расмий сайтининг хабар беришича, Шохруҳ Гадоев Баҳрайннинг “Муҳарраҳ” клубига ўтади. Гадоев ушбу клуб билан ўзаро келишувга эришган. У шу кунларда Баҳрайнга боради ва клуб билан шартнома имзолаши кутилмоқда.

Шартнома муддати ва миқдори ҳозирча маълум эмас.

Қайд этиш керакки, Шохруҳ Гадоев ушбу клубга эркин агент сифатида боради.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш