Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ботир Зокировнинг юбилейида янги мусиқий совринлар топширилади
Жорий йилда Ўзбекистонда буюк хонанда, шоир ва рассом, ўзбек эстрадаси асосчиси Ботир Зокировнинг 80-йиллиги нишонланади.
Таъкидланишича, санъаткорнинг мухлислари ўша кунларда кўплаб тадбирлар ва лойиҳаларнинг гувоҳи бўлади. Ҳар бир лойиҳа ушбу серқирра ижодкорнинг бир жиҳатини очиб беришга қаратилади. Аммо асосий урғу Ботир Зокировнинг мусиқий меросига қаратилади.
Энг қизиқарли ташаббуслардан бири Ўзбекистон ёшлар театри актёрлари ака-ука Ҳасан ва Ҳусан Солиҳовларнинг “Фрэнк Синатра энд Батир” номли янги мюзикл постановкасидир. Бу Солиҳовларнинг кенг миқёсли мусиқий томошалар йўналишидаги биринчи иши бўлади.
Шу билан бирга, Солиҳовларнинг ташаббуси бу турдаги ягона лойиҳа эмас. Зокировнинг таржимаи ҳолидан иборат “Кафтдаги юрак” спектали бир неча йиллардан бери Тошкент давлат мусиқий комедия ва оперетта театрида қўйилмоқда. Бундан ташқари, Ботир Зокиров жамғармаси унинг сайланган қўшиқлари жам бўлган CD-дисклар чиқариш ташаббусини илгари сурди. Бу туркумнинг биринчи диски “Мафтунингман” номи остида аллақачон дунё юзини кўрди.