Спорт | 15:14 / 29.04.2016
2524
1 дақиқада ўқилади

«Бенфика» 18 ёшли футболчисини «Манчестер Юнайтед»га қарийб 60 млн евро эвазига сотишга рози бўлди

Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби «Бенфика» яримҳимоячиси Ренату Саншеш трансфери бўйича келишувга эришишга яқин турибди.

The Daily Mail нашри берган хабарга кўра, португалияликлар жамоаси президенти Луиш Филипе Виейра пайшанба куни Лондонга учиб келган ва «Юнайтед» вакиллари билан учрашган. Томонлар футболчининг трансфер нархи бўйича келишувга эришишган.

Саншешнинг шартномаси уни сотиб олиш учун тўланадиган товон пули 75 миллион евро (60 миллион фунт) миқдорида кўрсатилган. Бироқ «Бенфика» 18 ёшли футболчини 39 миллион (31 миллион фунт) ва қўшимча 19-20 миллион евро (15 миллион фунт) бонуслар эвазига сотишга тайёр эканини билдирган.