Тошкентда 16 сентябр куни баъзи кўчаларда транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланади. Бунга кино тасвирга олиш ишлари сабаб сифатида кўрсатилди.
Чеклов соат 9:00 дан 16:00 гача қуйидаги ҳудудларда амал қилади:
Зарафшон кўчаси — Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонасининг назорат-ўтказиш пунктидан Мустақиллик шоҳкўчасигача;
Истиқлол кўчаси — Амир Темур шоҳкўчасидан Буюк Турон кўчасигача.
Ҳайдовчиларга сафар йўналишларини олдиндан режалаштириш ва муқобил йўллардан фойдаланиш тавсия этилди.















