Тақдимот давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан белгиланган Янги Ўзбекистонни ислоҳ қилиш стратегияси, шунингдек, сўнгги ўн йил давомида амалга оширилган иқтисодий ислоҳотларнинг аниқ натижалари ҳақида маълумот берилди.

Тадбир иштирокчилари Ўзбекистон иқтисодиётининг юқори ўсиш суръатларини, хорижий инвестициялар оқимининг рекорд даражада эканини, асосий макроиқтисодий кўрсаткичларнинг барқарорлашувини, шунингдек, саноат ва хизматлар соҳаларининг жадал ривожланиши ҳамда кичик ва ўрта бизнес улушининг ортиши асосида мамлакатнинг изчил тараққий этиб бораётганини юқори баҳоладилар.

Шунингдек, Ўзбекистонда замонавий молиявий хизматлар сектори, хусусан, илғор ахборот технологиялари ва сунъий интеллектни жорий этиш ҳисобига ривожланаётган суғурта соҳасини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Халқаро учрашув чоғида «Ўзбекинвест» компанияси раҳбарияти Европа, Шимолий Америка, Жануби-Шарқий ва Жанубий Осиё, шунингдек, Яқин Шарқнинг етакчи суғурта компаниялари раҳбарлари билан қатор музокаралар ўтказди. Уларнинг якунлари бўйича Ўзбекистонга тўғридан-тўғри ва портфель инвестицияларини суғурталаш, ташқи савдо операцияларини рағбатлантириш ҳамда мамлакат экспорт салоҳиятини ошириш соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш ва кенгайтиришга қаратилган янги келишувларга эришилди ва тегишли ҳужжатлар имзоланди.

Форум доирасида «Ўзбекинвест» компанияси Бош директори Р. Азимовнинг «Суғуртада сунъий интеллект» номли монографияси тақдимоти ҳам бўлиб ўтди. Мазкур асар 2026 йил август ойида Париж шаҳридаги етакчи француз нашриёти L’Harmattan томонидан нашр этилган.

Колл-марказ: (+998) 71−207−60−00, 1160

Сайт | Facebook | Instagram | Telegram | YouTube

Реклама ҳуқуқи асосида