Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дунёдаги энг катта самолёт Австралиядан Чехияга парвозни амалга оширди
Дунёдаги энг катта транспорт самолёти Ан-225 «Мрия» Австралиядан Чехияга бўлган тўрт кунлик парвозни якунлади, деб хабар беради «РИА «Новости».
Прагадан Пёрт шаҳрига парвоз қилган самолёт учиш вақтида бир неча манзилларда тўхтаб ўтди: Туркманбоши (Туркманистон), Ҳайдаробод (Ҳиндистон) ва Жакарта (Индонезия). Қайд этилишича, ҳар 4000 километрли парвоздан сўнг самолётга ёнилғи қуйиш зарур бўлади.
Ан-225 «Мрия» Пёртга Пльзень шаҳридаги заводларнинг бирида ишлаб чиқарилган 135-тоннали генераторни етказиб берди.
Дунёдаги энг йирик самолётни томоша қилиш учун Пёртга 50 мингга яқин киши йиғилди.
Ан-225 «Мрия» 1984 — 1988 йилларда Киевнинг механика заводида қурилган бўлиб, у фақат биргина нусхада мавжуд.
Мавзуга оид
13:40 / 28.11.2025
Самолёт энг ишончли транспорт воситаси бўлмай қолдими?
22:13 / 19.12.2023
Самолёт парвози пайтида қандай касалликлар кучайиши мумкинлиги айтилди
11:34 / 04.06.2023
«Самолётга чақмоқ текканда онам ҳаммаси тамом деганди» — авиаҳалокатдан сўнг 3 минг метрдан қулаган қиз қандай тирик қолганди?
13:37 / 06.05.2023