Жаҳон | 12:27 / 20.05.2016
3279
1 дақиқада ўқилади
Пан Ги Мун: 2015 йил БМТнинг 129 нафар тинчликпарвари ҳалок бўлди
2015 йилда БМТнинг 50 мамлакатидан бўлган 129 нафар тинчликпарвари ҳалок бўлган. Уларнинг ўлимига сабаб этиб, турли ҳужумлар, бахтсиз ҳодисалар ва касалликлар кўрсатилган. Бу ҳақда БМТ Бош котиби Пан Ги Мун ташкилотнинг Нью-Йоркдаги штаб квартирасида ўтган маросимда айтиб ўтган.
"2015 йилда 50 мамлакатнинг 129 нафар тинчликпарвари уларга қилинган ҳужум, бахтсиз ҳодисалар ва касалликлар туфайли ҳалок бўлган. Сўнгги 13 йилнинг 12 йилида ҳар йили ҳалок бўлаётган тинчликпарварлар сони 100 нафардан ошмоқда. 1948 йилдан буён ҳалок бўлган тинчликпарварлар сони 3 500 нафарга етган", - деди БМТ Бош котиби, ҳалок бўлганлар хотирасига сақланган бир дақиқалик сукутдан сўнг.