Жамият | 18:09 / 25.05.2016
48614
3 дақиқада ўқилади

Инстаграм оламида нима гаплар?  

Ойдин Юсупова ва Жамила Ғофурова кийган либос мухлислар нишонига учради 

Актриса Ойдин Юсупова инстаграмдаги саҳифасида Жамила Ғофурова билан биргаликда тушган суратини жойлаштириб, ушбу сурат мухлислар томонидан қаттиқ танқид остига олинди.

Суратда актрисалар ўзлари кийиб олган либосларни худди моделлардек намойиш қилган. Мухлислар эса актрисаларнинг тўй либосини кийиб, уни моделлар каби намойиш қилишини ҳазм қилолмаган. 

Мухлисларнинг ўзи ҳақидаги ёзиб қолдирган аёвсиз танқидларидан ранжиган Ойдин Юсупова уларга жавоб қайтариб, бу сайтларнинг бири томонидан кийим дўконини реклама қилиш мақсадида уюштирилган лойиҳа, пародия эканлигини таъкидлаган.

Шунингдек, актриса мухлиси томонидан ёзиб қолдирилган қўпол гапларга ўзининг “аччиқ” гапларини жавоб тариқасида ёзиб, мухлисни инсофга келтирмоқчи бўлган.

Мухлислардан бири актриса Жамила Ғофурова шаънига зид бўлган қўпол сўзларни ёзиб қолдирган бўлса, яна бир мухлис Жамила Ғофурованинг “оласи ташқарида бўлгани учун” у ҳақида ҳамма салбий фикрдалигини, аммо ҳаётда яхши инсонлигини ёзиб қолдирган.

Акбархўжа Расулов Асал Шодиеванинг инстаграмдаги саҳифаси номаълум шахслар томонидан ўзлаштирилганини маълум қилди

Кўп ўтмай актриса Сўғдиёна Азимова ҳам бизга мурожаат қилиб, ҳакерлар унинг аккаунтини ҳам бузишгани, унинг номидан кўпчилик санъаткорларга ҳавола жўнатишаётгани, адашиб қолмасликларини тайинлади.

Даврон Кабулов тўйида эски ўзбек анъанасини қайта тикланди 

Даврон Кабуловнинг катта шов-шувга айланган тўйи ва ундан олинган лавҳалар санъаткорларнинг инстаграмдаги саҳифасида ҳам оммалашди.

Алишер Узоқов жойлаштирган видеолавҳада Кабуловнинг куёвнавкарлари икки қавватли Double decker автобусида кетаётганини кўриш мумкин. 

Айтиш мумкинки, келин дугоналар ва куёвнавкарларнинг келин ва куёвни олиб келиш учун автобусда бориш одати Даврон Кабулов томонидан қайта тикланиб, шунчаки бу  замонавий тарзда тус олди халос. Айрим мухлислар бу ғояни қўллаб-қувватлаб, ўзбекчилигимиздан фахрланган бўлса, базилар бу эски удум эканлигини изоҳ тарзида ёзиб қолдирган. 

Маълумот учун: Даврон Кабулов тўйида фойдаланган ушбу икки қаватли Double decker автобуси 55 йўловчи учун мўлжалланган. Ушбу автобусда Тошкент бўйлаб икки ярим соатли сайр қилиш нархи катталар учун 35 минг сўмни ташкил қилади.