Ўзбекистон | 12:12 / 08.06.2016
15306
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: EgyptAir самолёти портлаш хавфи туфайли Ўзбекистонга шошилинч қўнишни амалга оширди

Мисрнинг EgypAir авиакомпаниясига тегишли А-320-220 авиалайнери Қоҳира-Пекин йўналишида (MS955 рейси) парвозни амалга ошираётганда чоршанба куни 8:00 да Урганч аэропортига фавқулодда қўнди. Бунга самолёт бортида бомба борлиги ҳақидаги хабар сабаб бўлган. Бу ҳақда РИА Новости авиакомпанияга асосланган ҳолда хабар тарқатган.

Баҳрайндаги "Аль-Васат" нашри хабарига кўра, ҳукумат самолёт бортида бомба борлиги ҳақида аноним маълумот олгач, самолётни Ўзбекистондаги аэропортлардан бирига шошилинч равишда қўндириш бўйича қарор қабул қилинган.

Айни вақтда текширув ишлари олиб борилмоқда. Ҳодисанинг бошқа тафсилотлари келтирилмаган.