Ўзбекистон | 12:51 / 08.06.2016
11825
1 дақиқада ўқилади
Урганч аэропорти EgyptAir самолёти мажбурий қўнишидан кейин вақтинчалик ёпиб қўйилди
Урганч шаҳридаги аэропортидан учишларни амалга ошириш ва аэропортга қўнишларни қабул қилиш вақтинчалик тўхтатилган. Бу ҳақда РИА Новости "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК манбасига асосланиб хабар тарқатди.
"Мисрликлар самолёти Урганч аэропортига мажбуран қўнди. Аэропорт айни вақтда учишлар ва қўнишлар учун ёпиқ", дейилган хабарда.
Урганч шаҳри аэропортидан маҳаллий ва халқаро рейслар амалга оширилади. Улар орасида Париж ва Милан шаҳарларига рейслар бор.