Ўзбекистон | 17:23 / 17.06.2016
5449
1 дақиқада ўқилади

Асака туманида "Камолот" ЁИҲнинг навбатдаги конференцияси бўлиб ўтди

Тумандаги Педогогика коллежи биноси шу куни ватанпарвар, қалби қайноқ, илмли ва шу кун нафаси билан яшаётган ёшлар билан гавжум бўлди. Таълим даргоҳи остонасида янграётган карнай-сурнай садолари-ю, ёш ижодкорлар тайёрлаб келган кўргазмалар тадбирга байрамона кайфият берди.

Анжуман давомида делегатлар томонидан Ҳаракатнинг туман Кенгаши томонидан 2,5 йил давомида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот тингланиб, таҳлил этиб чиқилди. Шундан сўнг сўз олган “Камолот” ЁИҲ вилоят Кенгаши раиси Элёрбек Абдуқодиров тумандаги ёшлар ташкилотининг фаолиятига ижобий баҳо бериб ўтди. Конференцияда туман Кенгаши раислигига номзод Аҳмадбек Ҳосилов делегатлар томонидан бир овоздан лавозимга сайланди.

Машварат якунида “Камолот” ЁИҲ фаолиятини олиб боришда доимий амалий ёрдам кўрсатиб келаётган ҳамкор ташкилотларга туман Кенгашининг ташаккурномаси топширилди.

Элмурод ЭРМАТОВ, Абдурасул Ғуломов, Андижон