Бел соҳасидаги оғриқлар деярли ҳаммага таниш, у ҳатто кўпчиликнинг доимий ҳамроҳига айланиб улгурган. Бироқ бу муаммони бартараф этишнинг йўли бор - унча қийин бўлмаган машқлар ёрдамида, танангизга "қулоқ солиш" ва ўзингизни эҳтиёт қилиш йўли билан.
1. Микроҳаракатларга асосланган машқлар.

Бу техниканинг мақсади - бел соҳасидаги гидратланишнинг нормал даражасини қайта тиклаш. Ёш ўтган сари тўқималар сувсизланади ва бунинг натижасида ёқимсиз ҳис-туйғулар ва оғриқ юзага келади.
Чалқанчасига ётинг ва тана ҳолатини енгил ўзгартириб, аста-секинлик билан микроҳаракатларни бажаринг.
Оёқларни навбатма-навбат букиш
Чалқанчасига ётинг, оёқлар букилган, қўллар бошнинг орқасида.
Чап товонингизни оҳиста тортинг, бир муддат шу ҳолатда қолиб, аввалги ҳолингизга қайтинг ва ўзингизни бўш қўйинг.
Машқни чап оёғингиз билан 5 марта такрорланг, сўнг ўнг оёққа ўтинг.
Бу машқ сиқилган асаб ва қон томирларини бўшаштиради.
2. Ўз танангизга қулоқ солинг.
Одамлар кўп иш қилишса-да, кам кузатишади. Ахир айнан мушоҳада юритиш ва медитация жараёни кўп нарсани англаб етишга имкон беради. Бу соматик интеллектни ривожлантириш учун муҳим.
Спорт билан шуғулланиш вақтида асосий мақсад - соғлиқ эканлигини унутмаслик керак. Бунда биринчи навбатда километрлар, килограммлар ёки дақиқалар эмас, шахсий ҳис-туйғуларни кузатиш зарур.

Атрофдаги одамларга бир қаранг: жуда кам сонли инсонлар тикка туришади, аксарият кишилар оғир сумка туфайли бир томонга қийшайиб туришади ёки ўй-хаёлга берилиб, елкаларини букиб олишади.
Бунинг натижасида тана вазни тенг бўлинмайди ва табиийки, белга оғирлик тушади.
Йога усталарининг тажрибасидан фойдаланиб, "тоғ позаси"ни ўзлаштириб олинг.
Тўғри туринг, оёқларингиз бир-бирига тегиб турсин.









