Жаҳон | 17:37 / 27.06.2016
3518
1 дақиқада ўқилади
Бельгия АҚШнинг Сурия ва Ироқдаги ҳарбий ҳаво кампаниясига қўшилди
Бельгия ҳарбий ҳаво кучларининг F-16 русумидаги 8та қирувчи-бомбардимончи самолётлари Иорданияга учиб кетган. Улар, АҚШ етакчилигидаги халқаро коалиция таркибида Ироқ ва Сурияда фаолият юритаётган ИШИД нуқталарига ҳаво зарбалари беришда иштирок этади. Бу ҳақда, қироллик мудофаа вазирлиги хабар қилган.
Бельгия ҳарбий ҳаво кучлари сўнгги жанговар топшириқни 2014 йил октябридан 2015 йил июнь ойигача амалга оширган. Ўшанда, бюджет маблағи етишмаслиги сабаб, ҳаво зарбалари бериш амалиётига чек қўйилган эди.